Наманган шаҳридаги марказий стадион Спортчилар кўчаси, 1-уйда жойлашган. Ўйингоҳ ҳашар йўли билан 1979 - 1982 йиллари қурилган. Ўша пайтдаги томошабинлар сиғими 30 минг нафарни ташкил этган. 1982 йилдан бошлаб, Наманган вилоятининг бош жамоаси – «Навбаҳор» ўз уй учрашувларини мазкур стадионда ўтказиб келмоқда. 2011 – 2014 йилларда ўйингоҳ қайта реконструкция қилинган. Стадионнинг айни пайтдаги умумий мухлислар сиғими 21913 нафарни ташкил этади.
Ўйингоҳнинг умумий ер майдони 5,2 гектар. Умумий футбол майдони ва атрофи 14700 квадрат метр. Футбол майдонининг узунлиги 105 метрни, эни эса 68 метрни ташкил этади (югуриш йўлакчаларидан ташқари).
Умумий прожекторлар сони 236та. Марказий стадионнинг айни пайтдаги директори Набихон Абдуғаниев.