«Навбаҳор» футбол клубига қарашли болалар ва ўсмирлар футбол мактаб академияси Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги Ислом Каримов кўчаси, 5-«А» кичик туман , 17-«А» уйда жойлашган. Мазкур футбол мактабида 426 нафар болалар ва ўсмирлар 39 та гуруҳга бўлинган ҳолда, футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда.
2005-2015 йилларда туғилган мазкур болаларга 27 нафар тажрибали мураббийлар устозлик қилишмоқда. Улар орасида «Навбаҳор»нинг собиқ футболчилари – Мухтор Фозилов, Акбаршо Рашидхонов ва Муҳаммаджон Нуриддинов бор. Шунингдек, ҳакамлар – Максим Нехочин, Расулжон Фозилов ҳамда Иброҳим Исмоилов ҳам мазкур академияда фаолият олиб боришмоқда.
Футбол мактабининг "Навбаҳор - U-12 жамоасига Рифат Одилов, U-14 жамоасига Раҳим Ғофуров, U-16 жамоасига Александр Лян ва U-19 жамоасига Аъзам Ражаббоев мураббийлик қилишмоқда.
Мазкур футбол мактаб академиясининг Наманган вилояти туманларида ҳам филиалларини очиш режалаштирилмоқда.
Футбол академиясининг айни пайтдаги директори Санжар Асқаралиев.