pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувига оид фактлар
27.08.2015 09:22

Энг кам: "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг тошкентликлар энг кам гол ўтказиб юбораётган жамоага айланишди. "Қалдирғочлар" дарвозаси ҳозиргача 12 маротаба ишғол этилган холос. Бу энг яхши кўрсатгич бўлиб турибди.

1- "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Минори Сато жорий мавсумда учрашувнинг 87- дақиқасида гол урган биринчи ўйинчига айланди. "Қизилқум" - "Насаф" ўйинида ҳам 87- дақиқада Алишер Ҳолиқов пенальтидан гол урди. Аммо, "Навбаҳор" - "Бунёдкор" ўйини эртароқ бошланган.

2- Ильгиз Танташев амалдаги мавсумда бошқарган иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учрадик. Шунингдек "лочинлар" мамлакат чемпионати бу йилги мавсумида ўз майдонида иккинчи бор мағлубиятга учрашди. Шу билан бирга "Навбаҳор" кетма-кет иккинчи мағлубиятни тан олди ва қаторасига иккинчи ўйинда майдонни футболчиларимиз голсиз тарк этишди.

3- "Навбаҳор" бу йил учинчи бор 1:0 ҳисобида рақибга имкониятни бой берди. Аввал "Пахтакор" (7- тур) ва "Нефтчи"га (3- тур) ҳам худди шу ҳисобда мағлуб бўлинган. Жамоамиз "Бунёдкор"га қарши кетма-кет учинчи йил ўз майдонида гол ура олмади.

4- Тўртинчи бор уй учрашувимизга чемпионатда етти мингдан ортиқ томошабин кирди. Отабек Валижоновнинг чемпионатдаги сариқ карточкалари сони тўрттага етди.

5- Ўзаро учрашувлар тарихида "Бунёдкор" "Навбаҳор" майдонида бешинчи бор уч очкога эга бўлди.

6- "Бунёдкор"нинг меҳмонда қўлга киритган ғалабалари сони олтитага етди.

7- Акмал Ортиқов чемпионатда ўз дарвозасидан еттинчи бор тўп олиб чиқди.

9- Ушбу ўйиндан сўнг мағлубиятларимиз сони тўққизтага етди. Шунингдек мусобақа жадвалида ҳам тўққизинчи уринга тушдик. Бу ўйин бош ҳакам Ильгиз Танташев учун чемпионатдаги бошқарган 9- беллашув бўлди.

11- "Бунёдкор" меҳмонда урилган голлари сонини бу йилги чемпионатда 11 тага етказди.

12- Ўз майдонимизда олий лига амалдаги мавсумида 12- голни ўтказиб юбордик.

13- "Қалдирғочлар"нинг чемпионатдаги ғалабалари сони 13- тага етди.

14- Ўзаро ўйинларда "Бунёдкор" 14- маротаба "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ