pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг
26.08.2015 19:43

"Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этиб, журналистлар саволлларига жавоб қайтарди. "Жуда оғир ўйин бўлди. Шунга қарамай босим ўтказишга муваффақ бўлдик. Ўйин ва натижадан қониқдим. Рақиб қарши ҳужумларни пойлаб ўйнашини билардик. "Навбаҳор"да бир жуфт голли вазият вужудга келганди. Аммо, уларнинг урунишлари самара келтирмади. Биз эса учта вазиятдан бирини голга айлантирдик. Академиямиз ишлаётганини инобатга олиб, биз таркибни бирданига ёшартириб юбордик. Клубимиз ривожланиш стратегиясининг асосий мақсади - яқин йиллар ичида тарбияланувчиларимиз асосий таркибнининг камида 70 фоизини ташкил этишидан иборат. Ёшларга ишониб, айрим жихатларда зарар кўрдик. Бошқа клубларга нисбатан, биз пул ишлашни бошладик. Эътибор берган бўлсангиз, 16 футболчимиз ёшлар ва миллий терма жамоаларига жалб этилган".

Матбуот анжумани икккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди. "Бугунги ўйин дурангга мос бўлди. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Чунки улар ғалаба учун охиигача курашишди, бор кучларини майдонда сарф қилишди. Афсуски, "Бунёдкор" учрашув охирида вазиятдан фойдаланиб, гол урди ва ғалабани қўлга киритди. Мухлисларимиз беллашув охиригача бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Бу футбол, ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Афсус, бугун мағлубиятга учрадик. Ўтган турда "Сўғдиёна"га имкониятни бой берганимиз туфайли таркибда ўзгаришларни амалга оширишга қарор қилгандик. Алишер Маҳмудов ва Роббим Ҳасановларнинг қайдномага киритилмаганликлари жарохат билан боғлиқ. Уларнинг ўрнини асосий таркибда майдонга тушган йигитлар билинтирмасликка ҳаракат қилишди. Лекин, биз истаган режалар охиригача амалга ошмади".

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ