pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз яна мағлуб бўлишди
25.08.2015 19:02

Ёшлар биринчилигида иштирок этаётган “Навбаҳор” ёшлари Наманганда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасидаги тенгдошларини қабул қилишди. Иккинчи давранинг дастлабки тўрт учрашувида ҳам мағлубиятга учраган ёшларимиз бу сафар ҳам майдонни мағлуб ҳолда тарк этишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа вакилларида ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобидаги дуранг билан чиқиб кетишди. 
Танаффус пайтида ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Бу ҳол меҳмонларнинг фойдасига хизмат қилди. Дастлаб захирадан сафга қўшилган Вячеслав Пурак ҳисобни очишга эришди. Орадан бироз вақт ўтиб эса ёш “қалдирғочлар”нинг чиройли комбинациясини Владислав Нуриев гол билан якунлади. Эътиборли жиҳати ушбу футболчи ҳам иккинчи бўлимда сафга қўшилганди. Баҳснинг кейинги вақти давомида ушбу ҳисобни ўзгартириш ҳеч бир футболчига насиб этмади.
“Навбаҳор” - “Бунёдкор” – 0:2 (0:0). 25 август. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.
Ҳакамлар: А. Раҳимов - 7,9, Р. Фозилов - 8,6, М. Мажидов - 8,6, А. Жабборов - 8.
Назоратчи – Р. Айтеков.
“Навбаҳор”: 32. Нодир Ашурматов (46. Хуршид Хўжаев, 46), 2 Фарруҳ Умаралиев (6. Акбарали Холдоров, 64), 3. Ботир Тўрабоев (21. Аъзам Алиев, 46), 5. Муҳаммад Расулов (88. Азамат Бобожонов, 46), 7. Сардор Теляков, 8. Билол Шарофиддинов (4. Жавоҳир Олимжонов, 80), 10. Азизбек Турғунбоев, 11. Отабек Валижонов (9. Иброҳим Исмоилов, 46), 22. Санжар Тошпўлатов, 23. Илҳом Алибоев (27. Дониёр Инамов, 72), 29. Омон-Биик Ҳалилов.
“Бунёдкор”: 45. Акбар Тўраев, 4. Миржамол Қосимов (54. Босит Раҳимов, 70), 6. Анвар Ғофуров, 7. Нодир Мавлонов (11. Владислав Нуриев, 46), 15. Эргаш Исмоилов (10. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 76), 21. Фарҳод Намозов, 28. Хуршид Ғиёсов (18. Шаҳзодбек Абдураҳимов, 82), 30. Сардор Азимов (23. Георгий Погосов, 46), 33. Рустам Ашурматов (14. Вячеслав Пурак, 46), 44. Ислом Қобилов, 59. Жавоҳир Қаҳрамонов.
Голлар: В. Пурак (62), В. Нуриев (69).
Огоҳлантиришлар: О. Валижонов (17), А. Бобожонов (52), С. Тошпўлатов (60) - Р. Ашурматов (24), М. Қосимов (57), В. Пурак (76), В. Нуриев (87).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ