pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Бунёдкор": ПРЕВЬЮ
25.08.2015 09:35

Эртага Ўзбекистон чемпионати 20- тур беллашувлари доирасидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" беллашуви бўлиб ўтади. Олий лига тарихида ушбу жамоалар ўзаро 17 маротаба дуч келишган. Шундан 2 ўйин "Навбаҳор"нинг ғалабаси билан якун топган бўлса, 13 ўйинда "Бунёдкор" "лочинлар"ни мағлуб этган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатидаги кўрсатгич 38:8, "қалдирғочлар" фойдасига. Пойтахт жамоаси "Навбаҳор"га сўнгги бор 2012 йилда енгилган. Косонсойда ўтган баҳсда Артурас Фоменконинг дубли "Навбаҳор"га уч очко келтирган. "Навбаҳор" ўз майдонида ўтказган саккиз ўйиндан тўрттасида тошкентликларга мағлуб бўлган, икки бор дуранг кузатилган ва икки бор рақиб устидан муваффақият қозонган. Икки жамоа ўртасидаги тўқнашувларда энг йирик ҳисоб 2009- йилда қайд этилган. Ўшанда "навбаҳорчилар" меҳмонда 6:0 ҳисобида имкониятни бой беришган. "Бунёдкор"га футболчиларимиз шу пайтгача иккитадан ортиқ гол уришмаган. 3 йил аввал собиқ ҳужумчимиз Артурас Фоменконинг "Бунёдкор" дарвозасига урган голлари ҳозирча ўз майдонимизда киритилган охирги гол бўлиб турибди. 2013 ва 2014- йилги Наманганда ўтган ўзаро беллашувларда "Бунёдкор" дарвозасига йўл топилмаган. Ўзаро ўйинлар тўпурари "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Виктор Карпенко ҳисобланади. У жамоамиз дарвозасини жами 5 бор ишғол этишни уддасидан чиққан. Жорий мавсум биринчи даврасида Тошкентда ўтказилган беллашувда Анвар Ғофуров ва Достон Ҳамдамовларнинг голларига Санъат Шихов ажойиб голи билан жавоб қайтарган. Эслатиб ўтамиз, ўйинни Ильгиз Танташев бошқариб боради.

2007 йил
«Навбаҳор» - «Қурувчи» - 1:4.
Голлар: Д. Жабборов (89) - И. Мўминжонов (26, 59, 63), В. Карпенко (54).

2008 йил
«Навбаҳор» - «Бунёдкор» - 1:1.
Голлар: И. Бойдадаев (60) - В. Карпенко (54).

2009 йил
«Навбаҳор» - «Бунёдкор» - 0:3.
Голлар: Х. Вильянуэва (64), Ривалдо (67), Т. Кападзе (89).

2010 йил
«Навбаҳор» - «Бунёдкор» - 1:2.
Голлар: Д. Шарофиддинов (90+3 пен.) - А. Исмоилов (59), Т. Кападзе (75).

2011 йил
«Навбаҳор» - «Бунёдкор» - 1:0.
Гол: А. Маҳмудов (34).

2012 йил
«Навбаҳор» - «Бунёдкор» - 2:1.
Голлар: А. Фоменко (25,51) – Р. Мелзиддинов (4) .

2013 йил
«Навбаҳор» - «Бунёдкор» - 0:3.
Голлар: Қ. Муҳаммаджонов (32, автогол), А. Пишур (72, пен), Л. Тўраев (89).

2014 йил
«Навбаҳор» - «Бунёдкор» - 0:0.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ