pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг
22.08.2015 22:17

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди. "Биринчи бўлим тенгкурашлар остида кечиб турганди. "Сўғдиёна" бугун охирги жангга чиққандек чиқди. Уларда биздан кўра иштиёқ ва ҳаракат кўпроқ бўлди. Музаффаров томонидан киритилган гол уларга қўшимча куч бағишлади. Бизнинг футболчиларимиз эса бу голдан сўнг ўзларига келишлари қийин бўлди. Шу сабабли "Сўғдиёна" бугунги ўйинда омадлироқ бўлди ва ғалаба қозонди. Жиззахликлар бизнинг жамоага нисбатан кучлироқ ўйин кўрсатишди.Ҳеч қайси шогирдимга ҳозир эътироз билдирмаган бўлардим. Иккинчи бўлимда бўш ўйин кўрсатдик. Бунда мураббийларнинг ҳам айби бор. Мағлубият учун бутун жамоамиз айбдор. Биринчи бўлимдан сўнг ютқазиб турга эдик. Юқоридан ошириладиган тўплар учун курашда кучли футбол намойиш эта оладиган Улуғбек Бақоевни шу сабабли майдонга туширдик. Биз таваккал қилганимиз туфайли "Сўғдиёна" иккинчи бўлимда кўплаб қарши ҳужумлар уюштирди. Бизда бўлиқлар пайдо бўлди. Ҳеч қайси ўйинчим мен истаганчалик ўйин намойиш этмади. Шунинг учун кимнидир алохида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Натижа ва намойиш этган ўйинимиздан қониқмадим. "Сўғдиёна"нинг нафақат ҳимояси, балки бутун жамоаси яхши ўйин кўрсатди. Футболда номлар ғалаба қозонмайди. Футболчи ҳар бир учрашувга чиққач жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб, яхши савиядаги ўйинчи эканлигини ҳар бир беллашувда исботлаши керак. Футболчиларимиз бугун юқори савияда ўйин кўрсата олишмади. Рақиб ҳимоячилари ҳам бунга йўл қўйишмади". 

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Сўғдиёна" бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Бугунги ғалаба биз учун сув ва хаводек жуда зарур эди. Чунки ўтган турда чемпионатнинг энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олиб, бугунги ўйинга тайёргарлик кўришда бироз қийналдик, йигитлар руҳан тушкун холатда эди. Эътибор берган бўлсангиз, биринчи бўлимда "Навбаҳор" 30 дақиқа ташаббусни ўз қўлига олиб, бизга муаммо туғдирди. Агарда шу вақт ичида наманганликлар дарвозамизга тўп киритишганида, ўйин бошқа томонга ўзгарарди. Худога шукур, омад биз томонда бўлди. Мухлисларни ўз ўйинмииз билан яна ўйингоҳга чорлай олдик. Чунки бунақангги мағлубиятдан сўнг 7500 га яқин одам "Сўғдиёна" ўйинини кузатди. Бизга ишонишганлари учун мухлисларимизга катта рахмат. Улар олдида озгина бўлсада юзимиз ёруғ бўлди. Ўтган турдан сўнг ўзим ишдан кетиш тўғрисида клуб президенти билан суҳбатлашган эдим. Аммо, бу юз бермади. "Биринчи ўринда сен руҳан тушкунликка тушсанг, эртага футболчиларинг қай ахволда бўлади? Сен кетсанг нима ўзгаради?" деб раҳбарият далда берди. Менга ишонишганлари учун ташаккур айтаман. Барча рақибларимизга қарши бир ҳил тарзда тайёргарлик кўрамиз."Навбаҳор"нинг иккита ўйинини ўрганиб чиққан эдик. Рақибимизни "Нефтчи"га қарши Қўқонда ва Намангандаги беллашувларини кўриб чиққанмиз. Ушбу жамоа қарши ҳужумларда қандай ҳаракат қилишини ўрганганмиз. Ўйиндан аввал "Навбаҳор" иккинчи даврада меҳмонда 4 очко тўплагани ва ҳали ютқазмаганини йигитларга таъкидладим. Асосийси қарши ҳужумларда гол ўтказиб юбормаслик зарур эди. Бугун майдонда ўзимизга чорлаган холда иккинчи рақамли жамоа бўлиб рақибни ҳаракатландик. Гол урганимиздан сўнг "Навбаҳор" иккинчи ҳужумчини майдонга туширишини билгандик. Барча мураббий ютқазаётганда ҳисобни тенглаштириш учун олдинги чизиқни кучайтиради. Йигитлар берган кўрсатмаларимизни бажаришди. Қарши ҳужумда бироз фаолроқ ўйнадик. "Навбаҳор" масалан "Шўртан" билан солиштирганда, ғузорликлардан устун. Лекин, биз "Шўртан"га ўз майдонимизда ютқаздик. Улар иккита стандарт вазиятдан бизни жазолаб кетишган. Бугун чиройли ўйин бўлди, барча қониқди деб ўйлайман".

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ