pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мағлубиятсиз серия Жиззахда бархам топди
22.08.2015 20:47

Бугун Ўзбекистон чемпионати 19- тур учрашувлари доирасида “Навбаҳор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби меҳмони бўлди. Афсуски, жамоамизнинг иккинчи даврадаги мағлубиятсиз серияси барҳам топди.

Учрашувни мезбонлар ҳужумкор руҳда бошлашди. Акмал Абдураҳмонов мезбонлар томонидан яратилган илк ҳужумни гол билан якунлаши мумкин эди. Бироқ, ўйинчи қулай имкониятдан фойдалана олмади. 10- дақиқадан сўнг “лочинлар” ўйиндаги устунликни қўлга олишди. Усмонов дарвозаси олдида футболчиларимиз босимни оширишди. Шихов, Эркинов ва Маҳмудовларда учрашувда ҳисобни очиш учун қулай вазият вужудга келганди, бироқ ташкил этилган ҳужумлар ва стандарт вазяитлар самара келтирмади. Бўлим охирлаб бораётганида Муқим Тошматов “Навбаҳор” тўсинини мўлжалга олди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса мезбонларнинг урунишлари гол билан якунланди. Музаффар Музаффаровнинг жарима зарбасини Акмал Ортиқов қайтаришга ожизлик қилди. Танаффусга жамоалар 1:0 ҳисобида йўл олишди.

Иккинчи бўлимда Даврон Файзиев шогирдлари тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Бурчак тўпидан “Сўғдиёна” иккинчи голини урди. Тайм бошида таркибимизда иккита ўзгариш амалга оширилди. Ҳужумни кучайтириш мақсадида Раҳматуллаев ва Бақоевлар майдонга туширилди. Аммо, гарчи “Навбаҳор” ҳужумлари кескинлашган бўлсада, кўп холларда ҳимоя чизиғимиз заифлашиб қолди. Бундан рақиб қарши ҳужумларда фойдаланишга урунди. 65- дақиқада Акмал Ортиқов яккама-якка вазиятда жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолганини таъкидлаш лозим. Учрашув охиригача футболчиларимизнинг барча урунишлари самарасиз якун топди. Рақиб ҳимоячилари имкон беришмади. Шу тариқа жамоамизнинг иккинчи даврадаги уч ўйинлик мағлубиятсиз сериясига “Сўғдиёна” нуқта қўйди.

“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” – 2:0 (1:0). 22 август. Жиззах. "Жиззах" ўйингоҳи. 7161 томошабин.

Хакамлар: В. Цейтлин - 7,9, Б. Қодиров - 7,7, А. Қўлдошев - 8,7, Р. Лутфулин - 8.

Назоратчи – А. Хотамов.

УзПФЛ вакили – А. Иноятов.

“Сўғдиёна”: 89.Дониёр Усмонов, 4.Элёр Орипов, 5.Акбар Саттаев, 6.Собир Хамидов, 7.Санжар Рашидов, 17.Музаффар Музаффаров, 21.Акмал Абдураҳмонов (2.Дилмурод Икромов, 82), 22.Сайдулло Рахматов, 40.Муқим Тошматов (93.Ислом Исоқжонов, 59), 83.Александр Клецков, 88.Қахрамон Баҳодиров (94. Хуршид Мухторов, 77).

“Навбаҳор”: 87.Акмал Ортиқов, 2.Алишер Саматов, 7.Санъат Шихов, 9.Илҳом Бойдедаев (70.Алибобо Рахматуллаев, 46), 10.Алишер Маҳмудов (8.Азим Аҳмедов, 43), 22.Шахбоз Эркинов, 26.Қахрамон Мухаммаджонов (20.Улуғбек Бақоев, 46), 27.Роббим Ҳасанов, 29.Дилшод Жабборов, 33.Тохир Шамсиддинов, 89.Бобир Акбаров.

Голлар: М. Музаффаров (45+2), С. Рашидов (49).

Огоҳлантиришлар: Д. Усмонов (88), И. Исоқжонов (90+1) - И. Бойдедаев (18), Б. Акбаров (27), У. Бақоев (72).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ