pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор": ПРЕВЬЮ
22.08.2015 00:55

Бугун олий лига 19- турида “Навбаҳор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлади. Иккинчи даврада ҳали мағлубият нималигини билмай келайётган жамоамиз бу сафар ҳам ижобий натижа билан сафардан қайтишга ҳаракат қилади. Ўз навбатида жиззахликлар ҳам чемпионатнинг сўнгги икки ўйинида жами 9 та голни ўз дарвозасидан ўтказиб юборишган. Икки турдан буён ҳали ғалаба нашидасини сурмаган "Сўғдиёна" ўз мухлислари кўз ўнгида  Айнан шу нуқтаи назардан олиб қараганда учрашувни муросасиз руҳда ўтишини тахмин қилиш қийин эмас.
"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари Ўзбекистон чемпионатларининг Олий лигасида ўзаро 39 бор учрашишган. Жамоамиз 21 бор ғалаба нашидасини сурган. Жиззахликлар ҳисобидаги ютуқлар сони 13 тани ташкил этмоқда. Томонлар бешта ўйинда дуранг қайд этишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 73-46, "Навбаҳор" фойдасига. Жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда футболчиларимиз Наманганда жиззахликлар дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритишганди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йилги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ҳар икки ўйинларда жами 9 та гол урилган. 15 йил аввал Наманганда "Навбаҳор" жиззахликларни 6:3 ҳисобида тор-мор этган. Ўтган йили "Сўғдиёна" майдонида ўтган учрашувда эса мезбонларнинг 5:4 ҳисобида қўллари баланд келган. Жамоаларнинг биринчи даврадаги Наманганда кечган тўқнашувида Бахтиёр Ашурматов шогирдлари "Сўғдиёна" устидан ғалабага эришишган. Отабек Валижоновнинг голи ўйин тақдирини хал этганди.

1992 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

1993 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1

1994 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

1995 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2

1996 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:4

1997 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

1998 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1

1999 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2

2000 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:1

2001 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

2002 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1

2004 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2

2005 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

2006 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 0:2

2008 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

2009 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

2011 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:2

2013 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:0

2014 йил
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 5:4

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ