pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тарбияланувчиларимиз совриндор бўлишди
19.08.2015 17:31

Самарқанд шаҳрида мамлакатимизнинг мустақиллик байрамига бағишлаб ўтказилган “Мустақиллик кубоги” очиқ турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 2000-2001 ва 2004-2005 йиллардда туғилган ёш футболчилардан ташкил топган жамоалар бош соврин учун баҳс олиб боришди. Катта ёш тоифасидаги учрашувларда Самарқанд, Фарғона, Наманган,  Қарши, Жиззах вилоятлари,  Олмалиқ ва Тошкент шаҳри жамоалари иштирок этишди. Кичик ёшлилар ўртасида эса ғолиблик учун Самарқанд, Наманган, Жиззах вилояти,  Олмалиқ ва Тошкент шаҳри жамоаларидан ташқари Тожикистон ҳамда Қозоғистон мамлакатидан келган жамоалар майдонга тушишди. 
Кўҳна шаҳарда бўлиб ўтган мусобақада, “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби учта жамоа билан иштирок этди. Мураббийлар Раҳим Ғофуров, Аъзам Ражаббаев, Муҳаммад Нуриддинов ва Рифат Одиловлар бошчилигидаги учта жамоамиз мусобақада совриндор бўлишди. 2004-2005 йилларда туғилган болалардан ташкил топган биринчи жамоа вакиллари финалда тожикистонлик тенгқурлари билан куч синашиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб бош совринга эга чиқишди. Ушбу ёш тоифасида турнирда қатнашган иккинчи жамоамиз эса фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди.
2000-2001 йилларда туғилган футболчилар ўртасида кечган учрашувларда ҳам тарбияланувчиларимиз финалга қадар етиб келишди. Ҳал қилувчи ўйинда Самарқанд вилояти жамоаси билан баҳс олиб борган футболчиларимиз якунда мезбонларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Шу сабабли, бу ёшдаги тарбияланувчиларимиз мусобақанинг кумуш медалларига сазовор бўлишди. Турнир якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Совринли ўринларни қўлга киритган футболчиларга мусобақа медаллари ва дипломлари тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, турли номинацияларда ғолиб деб топилган футболчиларга ҳам махсус совғалар тақдим этилди.


 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ