pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувига оид фактлар
18.08.2015 15:54

Энг кўп: 18-турнинг марказий учрашувига энг кўп томошабин кирди. "Нефтчи" билан кечган беллашувга 15715 нафар томошабин ташриф буюрди.
1- Алибобо Раҳматуллаевга Ўзбекистон чемпионати жорий мавсумида илк бор сариқ карточка кўрсатилди.
2- Бош ҳакам Равшан Эрматов учрашувда футболчиларга жами икки бор сариқ карточка кўрсатди. Ҳар икки огоҳлантириш ҳам  "лочинлар" вакилларига тегишли.
3- "Навбаҳор"нинг иккинчи даврадаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси учта ўйинга етди. Шунингдек, чемпионатда жамоамиз учинчи бор ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Аввал "Қўқон-1912" (11-тур) ва "Сўғдиёна" (4-тур) жамоаларини бир хил 1:0 ҳисобида таслим этилганди. 
4- Тўрт йилдан буён "Нефтчи" Намангандан ғалабасиз қайтишга мажбур бўлмоқда. Сўнгги бор ушбу рақиб 2011 йилда "Навбаҳор" майдонидан 3 очко билан уйига қайтган. Дарвоқе, Равшан Эрматов амалдаги мавсумда тўртинчи бор жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқарди.
5- "Навбаҳор" ўз майдонида чемпионатдаги бешинчи ғалабасини тантана қилди. “Лочинлар” «Нефтчи»ни ўзаро ўйинлар тарихида бешинчи маротаба 1:0 ҳисобида  таслим этишди.
6- Ҳужумчимиз Улуғбек Бақоев жорий йилги Ўзбекистон чемпионатида  ўзининг олтинчи голини нишонлади. Шунингдек, Бақоев "лочинлар"нинг иккинчи даврадаги олтинчи голига ҳам муаллифлик қилди.
7- Олий лига-2015даги ғалабаларимиз сони еттитага етди. Бундан ташқари, иккинчи давранинг уч ўйинида етти очко жамғардик.
8- Жамоамиз саккизинчи ўринда турибди. Кучли бешликка кириш учун эса шунча очко етмаяпти.
10- Ўзбекистон чемпионатлари тарихида "Нефтчи" Наманганда ўнинчи маротаба мағлуб этилди.
11- "Навбаҳор"нинг голли серияси 11 та ўйинга етди. Охирги маротаба футболчиларимиз 7-турда "Пахтакор" дарвозасини ишғол эта олишмаганди. Демак, 10 майдан буён ўйинчиларимиз майдонни голсиз тарк этмай келишмоқда.
12- "Навбаҳор" "Нефтчи" устидан ўзаро учрашувлардаги 12-ғалабасини қўлга киритди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ