pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг
15.08.2015 21:17

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб "Нефтчи" бош мураббийи Мурод Исмоилов журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди. "Бугун ўйингоҳга ташриф буюрган барча мухлисларни ва "Навбаҳор"ни чиройли ўйин билан табриклайман. Рақиб ва бизнинг ўйинчилар охиригача кураш олиб боришди. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Кейинги урашувларда бизга ҳам омад кулиб боқади деб ўйлайман. Бугунгидек шижоат билан навбатдаги беллашувларда ҳаракат қиладиган бўлсак, керакли натижага эришамиз. Шунингдек ўйинимизни ҳам шакллантиришимиз керак. Ўйин устида кўп ишлашимиз зарур. Футболчиларни охирида иложсизликдан алмаштирдик. Кашкавал аста-секин жамоамизга киришиб кетади. Жамоага мослашиш борасида барчада қийинчиликлар учраб туради. Осиё Чемпионлар лигасига аввал ички чемпионат орқали тайёр бўлишимиз лозим. Олдинда кўп ишларни амалга ошириш талаб этилади. Таркиб борасида, ўйинни шакллантириш, инфратузилма борасида бизни жуда кўп ишлар кутиб турибди. Юртимиз шаънини муносиб қила оладиган даражага кўтарилишимиз керак. Мурод Бобожоновга ўхшаган йигитларга имконият бериш керак. Мурод келажакда яхши ҳужумчи бўлиб етишиш мумкин. Уни Сардор Рашидов сингари чет эл жамоага тарбиялаб берсак ажаб эмас. Асосий таркибга футболчилар ўзимизнинг махсулотимиз бўлишини ният қилганмиз. Шу сабабли ёшлар жамоамизда кескин ўзгаришларни амалга оширдик. Аввал ўринбосарларимиз таркибини асосан 1992 ва 1993 йилда туғилган ўйинчилар ташкил қилган. Ҳозир 1996, 1997 ва 1998 йилда таваллуд топган футболчиларга имкон беряпмиз".

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди. "Ўйиндан иккин кун олдин жамоа мухлислари билан учрашгандик. Улар кўплаб яхши ниятлар билдиришганди. Мухлисларимиз жамоа ғалаба қозонишини исташганди. Уларнинг тилакларини ва фақат ғалаба кераклигини йигитларга етказгандим. Шогирдларим керагидан ортиқ руҳланиб кетишди. Шунинг учун ҳис-хаяжон сезилиб турди ва ўйин биз истаган даражада чиройли бўлмади. Учрашув асабий кечди. Мухлисларимизнинг охиригача бизни қўллаб-қувватлашлари натижасида ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритдик. "Нефтчи" бежизга етакчилар қаторида юрмаганини исботлади. Фарғоналиклар бугун чиройлик футбол намойиш этишди, хавфли вазиятлар содир этишди. Шунинг учун иккала жамоа аъзоларига ташаккур билдираман. Улуғбек Бақоевни ўйин охирида майдонга чиқаришга мажбур бўлдим. Бу қайсидир маънода таваккалчилик бўлди. Улуғбек ишончимизни оқлаб, керакли гол муаллифига айланди. Бақоев жамоадошларини руҳлантириши ва уларда жанговорликни кучайтириши кутилганди. Бу ўзгаришимиз тўғри бўлиб чиқди. Биринчи даврага нисбатан ҳозир "Навбаҳор" ахилроқ. Жамоа ахиллиги эвазига керакли очколарни қўлга киритмоқда деб ўйлайман. Даврон Исоқов бугун майдонга чиқишга тайёр эди. Аммо, ўйиндан аввал "Нефтчи" бешта ҳимоячи билан ўйнашини билардик. Шунинг учун яккакурашларда ғолиб чиқа оладиган бўйдор футболчилар хизматидан фойдаланишни лозим топдик. Шу сабабли Даврон бугун учрашув қайдномасига киритилмади. Кейинги ўйинларда бизга Исоқовнинг фойдаси тегади деб ўйлайман. "Нефтчи"нинг "Шўртан"га қарши Ғузорда ўтган ўйинини ўйингоҳдан кузатиб бордим. Уларнинг "Локомотив" билан кечган ўйинини ҳам кўриб чиқдик. Рақибимиз кучли ва кучсиз тарафларини билардик. Акмал Холматовнинг қандай ажойиб холатда эканидан хабаримиз бор эди. Шунга қарамай дарвозабонимиз Акмал Ортиқов ишончли ўйин кўрсатди. Тенг курашлар остида кечган ўйинда омад биз томонимизда бўлди".

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ