pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Нефтчи"нинг мағлубиятли сериясини давом эттирдик
15.08.2015 21:08

Бугун олий лига 18- тур ўйинларига старт берилди. Турнинг марказий учрашуви сифатида кўрилган "Навбаҳор" - "Нефтчи" беллашуви жанговор ва қизиқарли руҳда ўтиши тахмин қилинганди. Якунда шундай бўлиб чиқди ҳам.
Биринчи бўлим бошида меҳмонлар устунликни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. Лекин, 15- дақиқадан сўнг устунлик аста-секин мезбонлар томонига ўтди. Шундай бўлсада, Акмал Холматов бир нечта вазиятларда Акмал Ортиқов дарвозаси сари хавфли зарбалар йўллаганини эътироф этиш жоиз. "Навбаҳор"дан эса Санъат Шихов, Алишер Маҳмудов ва Шаҳбоз Эркиновда ўйинда ҳисобни очиш имкони бўлди. 22- дақиқада Эркинов хатто "Нефтчи" дарвозаси тўсинини ҳам нишонга олди. Орадан ўн дақиқа ўтгач Шиховнинг кучли зарбасини Черемисин қайтаришга эришди. Бўлим охирида меҳмонлар уюштирган тезкор қарши ҳужум мухлисларни бироз хаяжонга солди. Лекин, ҳимоячиларимиз бехато ҳаракат қилишди. Хуллас, 45 дақиқалик бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.
Иккинчи бўлимда Бахтиёр Ашурматов ўйинни кучайтириш мақсадида Алибобо Раҳматуллаев, Азим Аҳмедов ва Улуғбек Бақоевларни майдонга туширди. Айнан ушбу ўзгаришлар "лочинлар" ўйинида ижобий ўзгариш содир этишди. Бу эса ўз навбатида самара келтирди. 81- дақиқага келиб Алибобо Раҳматуллаевнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Улуғбек Бақоев боши билан Евгений Черемисин қўриқлаган дарвозага жойлади. Шундан сўнг "Нефтчи" мураббийи гарчи учта ўзгаришларни амалга оширган бўлсада, ҳисоб ўзгаргани йўқ. Шу тариқа "Навбаҳор" биринчи даврада "Нефтчи"га меҳмонда учраган мағлубияти учун ўзига хос "қасос" олди. Хабарингиз бор, (3-тур) Қўқондаги беллашувда худди шу ҳисобда фарғоналиклар қўли баланд келган. "Нефтчи" олий лига 2- даврасини кетма-кет икки мағлубият билан бошлашганди. Бу сафар ҳам Мурод Исмоилов шогирдлари мағлубиятни тан олишди.

"Навбаҳор" - "Нефтчи" - 1:0 (0:0). 15 август. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Р. Эрматов, А. Расулов, Ж. Саидов, А. Нажафалиев.
Назоратчи - А. Попов.
УзПФЛ вакили - Ф. Магометов.
«Навбаҳор»: 87. Акмал Ортиқов, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 9. Илҳом Бойдедаев (70. Алибобо Раҳматуллаев, 46), 10. Алишер Маҳмудов (20. Улуғбек Бақоев, 72), 22. Шаҳбоз Эркинов, 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов (8. Азим Аҳмедов, 65), 33. Тоҳир Шамситдинов, 89. Бобир Акбаров.
“Нефтчи”: 30. Евгений Черимисин, 3. Шукурали Пўлатов, 6. Бахтиёр Ёқубов, 8. Акмал Холматов (26. Отабек Исроилов, 86), 10. Мурод Бобожонов (22. Рўзимбой Аҳмедов, 88), 20. Дилёрбек Эрматов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 27. Адриан Кашкавал, 33. Сардор Раҳмонов, 38. Аббос Махситалиев (9. Шерзод Ҳакимов, 85), 44. Умид Қодиров.
Гол: У. Бақоев (81)
Огоҳлантиришлар: Қ. Маҳамаджонов (84), А. Раҳматуллаев (90+3).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ