pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" ўз кучини майдонда кўрсатади!
04.08.2015 18:36

Бугун "Машъал" клуби расмий сайтида "Ким кимдан норози?" номли мақола чоп этилди. Унда кеча Муборакда бўлиб ўтган "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувидаги вазиятлар юзасидан муборакликлар томонидан кескин фикрлар ҳамда видеолавха жойланди. Мухлислар бир томонлама ёзилган мақолани ўқиб, нотўғри фикрга бормасликлари учун ушбу вазиятларга тўхталишни ва ўз фикримизни билдириб ўтишни лозим топдик.

Дастлаб ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманидаги савол-жавобларга эътибор қаратдик. Жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "Навбаҳор" дарвозасига урилган биринчи голда айбни ҳакамларга оғдирмаган! Ашурматов ўз интервьюсида ҳам "баҳсли вазият йигитлар руҳини синдириб қўйди" деб айтаган, холос. Аксинча, мураббийимиз томонидан реферилар ишини бахолайдиган назоратчи борлиги таъкидланган. Хўш, бу ерда ҳакамлик тўғрисида эътироз борми?
Шунингдек мақолада ўйиндан сўнг ҳакамларга наманганликлар мураббийлари кескин эътирозлар билдиришгани ёзилган. Аммо, Бахтиёр Ашурматов билан боғланганимизда, мураббий ўйиндан сўнг ҳакамлар билан кўришмаганини ва улар олдига келмаганини билдирди. Бош мураббийимиз трибунадан кийим алмаштириш хонасига ўйиндан сўнг ярим соат ўтгач тушганини айтди. Бахтиёр Аъзамович шогирдлари олдига кирганида ҳакамлар бригадаси ўйингоҳни тарк этиб бўлган эди.  

Биринчи вазият бўйича! (Зоҳир Қўзбоевнинг ўйиндан ташқари холатда қолгани)
Мақоладаги "Қўзибоев икки метр ортда туриб қандай қилиб ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилган экан" жумласи бизни қизиқтириб қўйди. Вахоланки майдон марказидан тасвирга олиган видеолавхани қайта-қайта кўриб чиқилганда ҳам ушбу вазиятда рақиб ҳужумчиси ва ҳимоячимиз деярли бир чизиқда туришганини гувоҳ бўлдик. Ҳеч қандай икки метрлик оралиқни кўрганимиз йўқ. Бундай 50/50 ҳолатда ҳакамлар Қўзибоевни ўйиндан ташқари холатда деб ҳисоблашган. Эътиборлиси, бош ҳакам хуштагини чалганидан сўнг "Машъал" ҳужумчиси гол ургани ва футболчига сариқ карточка кўрсатилмагани тўғрисида муборакликлар оғиз очишмаган!

Иккинчи вазият бўйича! ("Машъал"нинг биринчи урган голи) "Машъал" ходимлари бундай кескин фикр билдиришдан аввал ўйин видеоёзуви туширилиши ва операторларининг савиясига эътибор беришса мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки "Машъал" вакиллари сайтга жойлаган видеороликда "Навбаҳор"га урилган биринчи голни 100 маротабадан кўриб чиқилса ҳам аниқ бир фикр билдириш мушкул. Биласиз, гол инобатга олиниши учун тўп дарвоза чизиғини тўла кесиб ўтган бўлиши керак. Энг кучли мутахассис ҳам бу холатда гол бўлган ёки бўлмаганини 100 фоиз ишонч билан айта олмайди! "Машъал" ходимлари кўпроқ ўз ишларига эътибор бериб, сифатлироқ ва кишини иккилантирмайдиган даражадаги видеони тақдим этишса яхши бўларди.

Учинчи вазият бўйича! (Мирзохид Ғофуровнинг "провокацияси") Биринчидан: муборакликлар футболчиси Мирзохид Ғофуров тўпсиз қарши ҳужумга ўтиб бораётган Азим Аҳмедовни қўполлик ишлатиб йиқитиб, жамоамиз ҳужумини тўхтатиб қолди. Толибжоновнинг Аҳмедовга қизил карточка бериш қарорини хаққоний деб ўйлаймиз. Лекин, бир бор аввал огоҳлантирилган футболчимизни Ғофуров жуда қўпол ҳаракат қилиб, асабийлашишига сабабчи бўлганини "Машъал" ходимлари ёзишни исташмаган кўринади... Умуман "Навбаҳор"га ҳам "Машъал"га ҳам бефарқ бўлган оддий мухлис Ғофуровни сариқ карточкага лойиқ деб топиши турган гап. Нима бўлган тақдирада ҳам Аҳмедов чиндан айбдор. Бахтиёр Аъзамович ярим ҳимоячи жаримага тортилиши ва ўйиндан сўнг жамоа аъзолари билан тартиб-интизом масаласи бўйича йиғилиш ўтказганини таъкидлади. Агарда шу холат такрорланадиган бўлса, кескин чоралар кўрилади. Иккинчидан: мақола холис ёзилмаган. Муборакликлар иккинчи бўлимни "газчилар" тўла устунликда ўтказишганини эътироф этишган. Сайтга жойланган видеода ҳам "Навбаҳор"нинг икки голидан ташқари фақатгина "Машъал" яратган вазиятлар кўрсатилибди. 2:1 ҳисобида "Навбаҳор" ғалаба қозонаётган вақтда муаллиф ҳужумчимизнинг икки метр масофадан гол ура олмагани, Аъзам Алиевнинг чиройли зарбасини ҳам видеороликка қўшса яхши бўлар эди. Чунки мухлисларда баҳсда фақатгина "Машъал" ҳужум қилди деган фикр пайдо бўлиши мумкин.  

Тўртинчи вазият! (Жиямуродовнинг инобатга олинмаган голи) Бу вазиятни футбол мутахассислари ва жамоа ходимлари билан кўриб чиққанимиздан сўнг ён хакам тўғри қарор қабул қилди деган хулосага келдик. Чунки рақиб зарба йўлланган вақтда дарвозабонимиз Акмал Ортиқовга "Машъал" ҳужумчиси тўп йўналишини кўришга халақит қилган. Кимдир бу вазиятга шубха билан қараса, футбол қоидалари билан танишиб чиқиши мумкин. Офсайд холати тўғри қайд қилинган, эътирозга асос йўқ. 

"Машъал" ходимлари ҳакамларга тўхталишган экан, нима учун биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшилиб, жамоалар 10 дақиқага яқин майдонда ҳаракат қилишгани ёки иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилиб, 6 дақиқага атрофида футбол давом этганини мақолада кўрсатишмади? Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқалар тугаса ҳам мезбонлар бурчак тўпи ва жарима зарбасини ижро этиш имконига эга бўлганликларини "Машъал" ходимлари нима учун мақолада акс эттиришмади? 

Сўз ўрнида шуни айтмоқчимизки, агарда "Навбаҳор"нинг ҳакамларга эътирози бўлса, футбол федерациясига шикоят билан мурожаат қилган бўлар эди. "Навбаҳор" айбни реферилардан қидирмайди! "Лочинлар" очколарни майдонда қозонишни исташади! Учрашувни видеоёзувини кўриб чиққанимизда сариқ карточка кўрсатиш, жарима тўплари белгилаш ва бошқа вазиятларда жами 18 бор "Машъал" фойдасига қарор чиқарилганига амин бўлдик. Агарда муборакликлар ходимлари ушбу вазиятни ҳам мухокама қилишни ҳохлашса ва буни мухлисларга етказмоқчи бўлишса, биз уларга бу холатларни дақиқаларигача кўрсатиб юборишимиз мумкин. Лекин, буларнинг барчасини сайтга жойлаб, ортиқча баҳс-мунозарлар келтириб чиқаришни лозим топмадик. Чунки "Навбаҳор" ким кучлилигини майдонда исботлайдиган жамоа!

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ