pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Иккинчи даврани дуранг билан бошладик
03.08.2015 20:35

Олий лига 16- тур беллашувлари доирасида "Навбаҳор" бугун "Машъал" меҳмони бўлди. Муборакда кечган жанговор ўйинда ғолиб аниқланмади. Икки тўп фарқи билан ҳисобда ортда борган майдон эгалари учрашув охирида мағлубиятдан қутулиб қолишди.
Биринчи бўлимда вазиятлардан унумли фойдаланиш бўйича устунлик вакилларимиз томонида бўлди. 9- дақиқада Алишер Маҳмудов Эркиновнинг узатган тўпини дарвозага жойлаб, ҳисобни очди. Тайм ўрталарига келиб Шаҳбознинг ўзи ҳам ўз номига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Аммо, мезбонлар 0:2 ҳисобидан сўнг саросимага тушишмади. Аксинча муборакликлар ҳужумкорликни ошириб, 39- дақиқада ҳисобни қисқартиришни уддасидан чиқишди. Танаффусга жамоалар 1:2 ҳисобида йўл олишди.
Учрашувнинг иккинчи ярмида "Машъал" вазиятни ўнглаш илинжида босимни кучайтиришди. Зафар Тўраев ва Зоҳир Қўзибоев кетма-кет икки вазиятда жуда ҳам қулай вазиятни йўққа чиқаришди. Учрашув охири яқинлашган сари мезбонлар ҳужуми кескин тус ола бошлади. Хатто захирадан майдонга туширилган Мирзозид Ғофуров "Навбаҳор" тўсинини мўлжалга ҳам олди. Бу қайсидир маънода ўзига хос огоҳлантириш бўлди десак муболаға бўлмайди. Ўз навбатида рақиб ҳужумини тўхтатиш учун футболчиларимиз ўйин қоидасини бузишга ҳам мажбур бўлишди. Натижада беллашув тугашига 6 дақиқа қолганида Азим Аҳмедов иккинчи бор огоҳлантириш олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Орадан ҳеч қанча ўтмай камчилик бўлиб қолган "лочинлар" ўз дарвозасидан иккинчи тўпни ўтказиб юборишди. Қўшиб берилган дақиқаларда "Машъал" учинчи тўпни ҳам Ортиқов қўриқлаган дарвозага жойлашга эришди, бироқ ён ҳакам Жиямуродов ўйиндан ташқари холатда қолган деб кўрсатди. Шу тариқа иккинчи даврани "Навбаҳор" сафардаги дуранг билан бошлади.

"Машъал" - "Навбаҳор" 2:2 (1:2). 3 август. Муборак. Б. Вафоев номидаги ўйингоҳ. 1572 томошабин.
Ҳакамлар: О. Толибжонов - 8,3, Н. Рузимов - 8,4, А. Сидоров - 8,4, Э. Турсунов - 9.
Назоратчи - С. Нажафалиев.
«Машъал»: 30.Ботир Носиров (1.Санжар Қувватов, 11), 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 8.Аббос Омонов (23.Мирзоҳид Ғофуров, 46), 9.Ҳумоюн Муртозаев, 13.Шахзод Шайманов, 16.Холмурод Холмуродов, 18.Аббос Шодмонов (10.Жамшид Ҳасанов, 75), 20.Шерзод Файзиев, 22.Сирож Ҳамроев, 26.Зоҳир Қўзибоев, 90.Зафар Тўраев.
«Навбахор»: 87.Акмал Ортиқов, 2.Алишер Саматов, 7.Саънат Шихов, 8.Азим Аҳмедов, 9.Илҳом Бойдадаев (5.Раҳматулла Бердимуродов, 90+4), 10. Алишер Маҳмудов (21.Аъзам Алиев, 55), 22.Шаҳбоз Эркинов (26.Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 88), 27.Роббим Ҳасанов, 29.Дилшод Жабборов, 33.Тоҳир Шамсиддинов, 89.Бобур Акбаров.
Голлар: Ш. Файзиев (39), Х. Муртазоев (88) - А. Маҳмудов (9), Ш. Эркинов (28).
Огоҳлантиришлар: Х. Холмуродов (60) - Р. Ҳасанов (7), А. Аҳмедов (35)
Четлатиш: А. Аҳмедов (84, иккинчи огоҳлантириш).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ