pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшлар лигаси: Ғалабани бой бериш серияси тўхтамади
02.08.2015 19:39

Бугун Ёшлар лигаси 16- тур ўйинлари доирасида Мустафо Байрамов бошчилигидаги ёшларимиз Муборакнинг "Машъал" жамоаси меҳмони бўлишди. Аммо, бу сафар ҳам вакилларимиз ғалабани ушлаб қолишни уддасидан чиқа олишмади. 
Биринчи бўлимда "ёш лочинлар" тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Марказий ҳимоячимиз Омон-Биик Ҳалилов боши билан мезбонлар дарвозасини аниқ ишғол этиб, ҳисобни очган бўлса, тайм ўрталарида ярим ҳимоячимиз Ғайрат Жўраев жарима тўпидан аниқ амалга ошириб, жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Лекин, муборакликлар тез орада ҳисобдаги мувозанатни тиклай олишди. Сардор Абдураимов ва Марадона Сафарловларнинг голлари ҳисобни тенглашишига олиб келди. Танаффусга томонлар дуранг билан йўл олишди.
Иккинчи бўлимда омад "машъалчилар"га кулиб боқди. Улар яратилган имкониятларидан унумли фойдланишди. Абдулла Набиев ҳимоячиларни ортда қолдириб, ўз номига гол ёздириб қўйди. Меезбонлар шундан сўнг тўртинчи голни ҳам уришга яқин келишганди. Бироқ, дарвозамизга белгиланган пенальтини Нодиржон Ашурматов бартараф этишга эришди. Ўйин охиригача 3:2 ҳисоби сақланиб қолди. Шу тариқа кетма-кет тўртинчи ўйинда ёшларимиз ғалаба нималигини билмай келишмоқда. 13- турда "Қизилқум" билан кечган беллашувда ўринбосарларимиз 2 тўп фарқи билан 76- дақиқагача олдинда бориб, икки дақиқа ичида икки бор ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. 14- турда ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилган Камол Жўнашев шогирдлари гарчи икки бор тезкор гол урган бўлишсада, якунда имкониятни бой беришган эди. 15- турда ҳам "ёш лочинлар" Сардор Теляковнинг дубли эвазига "Локомотив"ни биринчи бўлимда бир тўп фарқи билан доғда қолдиришаётганди. Лекин, "темирйўлчилар" иккинчи бўлимда мағлубиятдан қутулиб қолишган. Умид қиламизки, ушбу нохуш серияга кейинги турда бархам берилади.    

"Навбаҳор": 32. Нодиржон Ашурматов,  2. Азизжон Умаров,  3. Ботирбек Тўрабоев,  4. Омон-Биик Ҳалилов,  5. Раҳматулла Бердимуродов, 6. Акбарали Холдоров,  8. Билол Шарофиддинов,  10. Азизбек Турғунбоев,  13. Дониёр Иномов,  22. Санжар Тошпўлатов,  23. Ғайрат Жўраев.
Голлар: О. Ҳалилов, Ғ. Жўраев - С. Абдураимов, М. Сафаров, А. Набиев.

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ