pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Машъал" - "Навбаҳор": ПРЕВЬЮ
08.04.2016 19:54

Эртага Олий лига 4- тур ўйинлари доирасида жамоамиз Муборакнинг «Машъал» клуби меҳмони бўлади. "Навбаҳор" ва "Машъал" жамоалари Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ўзаро 30 бор учрашишган. Муборакликлар 12 та учрашувда ғалабани тантана қилишган. "Лочинлар"нинг муваффақияти сони эса биттага кам, яъни "Навбаҳор" 11 маротаба уч очкони ўзиники қилиб олган. Агарда “Навбаҳор” навбатдаги баҳсда сафарда уч очкони қўлга киритса, ғалаба қозониш кўрсатгичи бўйича рақиби билан яна мувозанатни тиклайди. Етти беллашувда томонлар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 40-36, "Навбаҳор" фойдасига. Рақибларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 1995 йили қайд этилган. Ўшанда жамоамиз муборакликлар дарвозасига саккизта жавобсиз тўп киритганди. 1996 йили "Машъал" Намангандан 0:5 ҳисобидаги мағлубият билан қайтган. 2008 йили муборакликлар айнан шу ҳисоб билан жамоамизни доғда қолдиришганди. Ушбу рақиб майдонидан жами икки бор жамоамиз зафар қозониб қайтган. Муборакда “лочинлар” сўнгги бор 2004- йилда ғалаба билан ортга қайтишган. Шундан буён “Навбаҳор” меҳмонда “Машъал”га фақатгина ютқазиб келмоқда. Умид қиламизки, ушбу нохуш анъанага бу сафар Рашид Ғофуров шогирдлари чек қўйишади. Жамоаларнинг ўтган йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Муборакда ўтказилган ўзаро тўқнашувида 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг кузатилган. Алишер Маҳмудов ва Шаҳбоз Эркиновларнинг голларига Александр Хомяков шогирдларидан Шерзод Файзиев ва Хумоюн Муртазове жавоб қайтаришган. 
Меҳмонда қайд этилган натижалар:
1995 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 0:0
1996 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 0:3
2002 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 0:0
2003 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:2
2004 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 1:2
2005 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:1
2006 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 3:0
2007 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 1:0
2008 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 5:0
2009 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 3:1
2010 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:0
2011 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:0
2012 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:0
2014 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 3:1
2015 йил
"Машъал" - "Навбаҳор" - 2:2

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ