pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
«Шўртан» билан кучлар тенг келди
26.07.2015 21:06

Режага кўра жамоамиз бугун Тошкент йиғинидаги иккинчи учрашувда майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлимида томонлар ҳарчанд ҳаракат қилмасинлар дарвозаларга йўл топа олишмади. Танаффусдан кейин жамоамизда ҳисобни очиш учун яхшигина имконият юзага келганди. Ғузорликлар ўз жарима майдончалари ичида Ғайрат Жўраевга нисбатан қўполлик қилганликлари учун ҳакам пенальти белгилаганди. Аммо, Даврон Исоқов пенальтидан фойдалана олмади. Унинг тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Орадан маълум вақт ўтгач, ғузорликлар ҳам пенальти ишлашди. Исоқовдан фарқли ўлароқ Таран нуқтадан зарба беришда адашмади. Лекин, футболчиларимиз ушбу голга тезда жавоб қайтаришди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Алибобо Раҳматуллаев жамоадошлари бошлаган ҳужумни гол билан якунлади. Шу тариқа, «Шўртан» клубига қарши ўтказилган баҳсда ҳам дуранг натижа қайд этилди. 
Учрашувни жамоамиз қуйидаги таркибда ўтказди: Хуршид Хўжаев, Дилшод Жабборов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Санъат Шихов, Азамат Бобожонов, Аъзам Алиев, Ботир Тўрабоев, Муҳаммад Расулов, Тоҳир Шамсиддинов, Алишер Маҳмудов, Наврўз Алимов. Захирадан майддонга тушганлар: Даврон Исоқов, Ғайрат Жўраев, Алибобо Раҳматуллаев.
Давралар оралиғида шу кунга қадар «Қўқон-1912» ва «Динамо» жамоалари билан куч синашган футболчиларимиз якунда дуранг билан чекланишганди. Лекин, назорат ўйинларида натижа биринчи ўринда турмайди. Аксинча, бу каби баҳслар орқали иккинчи даврага муносиб тарзда ҳозирлик кўриш вазифаси биринчи ўринда туради. Шу билан жамоамизнинг Тошкентдаги бир ҳафталик йиғинига якун ясалди. Жамоа аъзолари яна икки кундан сўнг пойтахтда тўпланиб, Муборак ва Бекободда ўтадиган учрашувларга ҳозирлик кўришади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ