pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
“Динамо” билан ҳам дуранг
24.07.2015 19:58

Бугун футболчиларимиз давралар оралиғидаги иккинчи назорат ўйинини Самарқанднинг “Динамо” клубига қарши ўтказишди. Самарқандликларга қарши учрашувда Тошкентдаги йиғинда “Навбаҳор” машғулотларига қўшилган ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев ҳам майдонга тушди. “Бунёдкор” жамоасидаги фаолияти орқали мухлисларимизга яхши таниш бўлган футболчи мавсум биринчи ярмини “Бухоро”да ўтказганди. Шунингдек, мазкур баҳсда биринчи даврани дисквалификация туфайли ўтказиб юборган ҳимоячимиз Тоҳир Шамсиддинов ҳам ҳаракат қилди. Жароҳат сабаб биринчи давранинг асосий қисмини ўтказиб юборган ҳимоячи Раҳматилло Бердимуродовни ҳам майдонга қайтганлигини айтиб ўтиш жоиз. 
Учрашув давомида ҳар икки жамоа аъзолари ҳам муносиб тарзда тўп суришга интилишди. Самарқандликлар учрашув биринчи бўлимда икки марта зафар қучиб олдинга чиқиб олишганди. Аммо, танаффусга қадар футболчиларимиз қисқа муддат ичида ўртадаги мувозанатни тиклашга эришишди. Дастлаб Роббим Ҳасанов қанотдан ошириб берилган тўпни дарвозага боши билан йўллаб ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай энди Шаҳбоз Эркинов Тоҳир Шамсиддиновнинг узатган тўпини голга айлантира олди.
Танаффусдан кейин жамоалар майдонда тенгма-тенг ўйин кўрсатишди. Кетма-кет ҳужумлар ташкил этилган бўлсада, гол уриш ҳеч кимга насиб этмади. Натижада ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Жамоамиз навбатдаги назорат урашувини 26 июл куни Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказади.
Учрашувда жамоамиз таркиби қуйидагича бўлди: Акмал Ортиқов, Алишер Саматов, Бобир Акбаров, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Дилшод Жабборов, Тоҳир Шамсиддинов (Раҳматилло Бердимуродов), Илҳом Бойдедаев, Алишер Маҳмудов (Ғайрат Жўраев), Шаҳбоз Эркинов, Алибобо Раҳматуллаев (Наврўз Алимов).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 22-тур

21.09.2017


Ўтган ўйинлар

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

20

14

45

2

Бухоро

21

11

37

3

Насаф

20

11

35

4

Пахтакор

20

10

35

5

Бунёдкор

21

9

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

21

8

32

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

21

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

21

6

19

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9


 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ