pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Легионерлар билан хайрлашдик
13.07.2015 13:48

Жамоамиз йиғинлари 19 июлгача Чирчиқда давом этади. Сўнгра футболчиларни икки кунга уйларига қўйиб юборилади. “Навбаҳор”нинг навбатдаги йиғини 22-июлдан Тошкентда давом эттирилади. Ушбу йиғин давомида 3 та ёки 4 та ўйин ўтказиш режалаштирилган. Рақиблар номлари ҳам деярли маълум бўлиб улгурди. “Қўқон-1912”, “Динамо” ва “Сўғдёна”га қарши назорат ўйинлари ўтказилади. Яна бир рақиб номи ҳозирча номаълум. Йиғин тўғрисидаги янгиликдардан ташқари Бахтиёр Ашурматов таркибдаги ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтди. "Иккинчи даврани жамоада юракдан ўйнайман деган футболчилар билан ўтказилади. Вилоят раҳбарлари билан бўлган учрашувда махаллий йигитларга кўпроқ эътибор бериш тўғрисида гаплашиб олинди. Легионерлар ҳизматидан воз кечишга қарор қилинди. Жамоага наманганлик Акмал Ортиқовни таклиф қилдик. “Олмалиқ” жамоаси мураббийлари билан яна бир бор ушбу дарвозабон буйича гаплашиб олсак, Акмал иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказади. “Қўқон-1912”дан ижарага берилган Қаҳрамон Маҳамаджонов ортга кайтарилди. Йиғинга “Косонсой” ҳужумчиси Даврон Исоқов таклиф қилинди. Биринчи даврани Уйчининг “Хотира-79” жамоасида ижарада ўтказган Ғайрат Жўраев ва Ботир Тўрабоевлар “лочинлар” сафига қайтишди. Бундан ташқари чап қанот ҳимоячимиз Рахматулло Бердимуродов ҳам жарохатидан тикланиб жамоамизга қайтди. Жамоамиздан учта легионер билан биргаликда Мўйдин Мамазулумов, Тимур Кагиров ҳамда Суннатулло Мамадалиевлар кетишди. Бу футболчилар билан дустона хайрлашдик ва уларга кейинги фаолиятига омад тилаймиз. Селекция ишлари давом этмоқда. Жамоага яхши ҳужумчи, битта марказий ҳимоячи ва битта қанот ярим ҳимоячиси таклиф қилиш керак. Ушбу позицияларга уйинчи топилса жамоага таклиф қиламиз. Афсуски, ҳозирча биз қизиққан футболчиларнинг ўз жамоалари билан шартномалари борлиги сабабли келишувга эриша олмаяпмпиз. Биринчи даврада жамоамиз уйинларида камчиликлар кўп кузатилди. Натижа мухлисларимиз ва мураббийлар штаби кутган даражада бўлмади. Жамоада муҳит бузилганлиги ҳакида эътирозлар бўлди. Бизнинг асосий вазифамиз - иккинчи даврада мана шу камчиликларни бартараф этиб мухлисларимиз мехрини қозониш. Мухлисларимиз ҳар қандай вазиятда ҳам мени қўллаб-кувватлаб туришибди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдирган бўлардим. Доимо соғ-саломат бўлишсин. Ҳозир футболчиларимиз бор кучлари билан машғулотларда қатнашишяпти. Жамоадаги муҳит ҳам аъло даражада. Мураббийлар штаби йул қўйилган хатолар устида ишлаяпмиз. Жамоа билан бирга барчамизнинг ниятимиз яхши натижага эришиш ва жамоамиз учун жон куйдирадиган мухлисларимизни хурсанд қилиш", - деб ўз фикрини якунлади Бахтиёр Ашурматов.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ