pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Биринчи давра йирик мағлубият билан якунланди
01.07.2015 21:38

Бугун Ўзбекистон чемпионати биринчи давра ўйинлари якунига етди. 15- турда "Локомотив" меҳмони бўлган "Навбаҳор" сафарда рақибига мағлуб бўлди. Ушбу учраушв олдидан "Навбаҳор"да бир қатор йўқотишлар бўлганини ҳам эътироф этиш лозим. Сариқ карточкалари сони 8 тага етган Улуғбек Бақоев ва 4 бор огоҳлантирилган Азим Аҳмедов дисквалификация муддатини ўташга тўғри келгани, Александр Меленчук жарохатини даволаётгани сабабли ушбу асосий таркиб футболчилари "Локомотив" билан беллашувда жамоага ёрдам бера олишмади. 
Биринчи бўлим мезбонлар устунлиги ўтди. Вадим Абрамов шогирдлари фақатгина қанотлардан ҳужумларни ташкил этишганини эътироф этиш лозим. Бу тактика эса ўзини оқлади. 9- дақиқада Сардор Мирзаев тўп узатишидан сўнг катта Жасур Ҳасанов беллашувда ҳисобни очди. Вазиятни ўнглаш учун "лочинлар" харчанд урунишмасин, тошкентликлар ҳимоя қўрғони ишончли ҳаракатланиб, хавфни бартараф этиб турди. Шунингдек "Локомотив" ташкил этган қарши ҳужумларни аксариятидан унумли фойдалана олмаганини эътироф этиш лозим. Бўлим охирида эса "темирйўлчилар" иккинчи голни уришга муваффақ бўлишди. Аммо, бўлим охирлаб бораётганида мезбонлар иккинчи тўпни "Навбаҳор" дарвозасига жойлашди. Ўз қанотида фаоллиги билан ажралиб турган катта Жасур Ҳасанов 44- дақиқада Шоҳмедовни тўп билан таъминлади, Санжар дарвозани ишғол этди. Танаффусга жамоалар 2:0 ҳисобида йўл олишди. 
Иккинчи бўлимда "Локомотив" тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Рақиб ташкил этган биринчи ҳужум гол билан якунланди. Ж.О. Ҳасанов яна қанотдан Абдҳолиқовга тўп оширди, тошкентликлар ҳужумчиси эса ҳисобни йириклаштирди. Орадан 10 дақиқа ўтгач эса захирадан майдонга тушган Марат Бикмаев ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. 66- дақиқада Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ҳисобни қисқартиришди. Шихов чап қанотдан чиройли тарзда Эркиновга тўп оширди, Шаҳбознинг зарбасини Маъмур Икромов қайтаришга ожиз қолди. Сўнгги бор "Локомотив" майдонида "навбаҳорчилар" 2010 йилда гол уришганини ҳам қўшимча қилиш жоиз. 75- дақиқада Марат Бикмаев дубльни расмийлаштирди. Учрашув охиригача ҳам пойтахтликлар гол уриш илинжида икки бор аниқ зарба йўллашди, лекин Нодир Ашурматов хавфни бартараф этди. Шу тариқа "Навбаҳор" биринчи даврани йирик ҳисобдаги мағлубият билан якунлади.

«Локомотив» – «Навбаҳор» - 5:1 (2:0). 1 июль. Тошкент. ТТЙМИ ўйингоҳи. 1556 томошабин. 
Ҳакамлар: Р. Эрматов - 9,0, А. Расулов - 9,0, Ж. Саидов - 9,0, Н. Қосимов - 9.
Назоратчи - Д. Роман (Тошкент).
"Локомотив": 12. Маъмур Икромов, 4.Бобир Йўлдошев, 8.Сардор Мирзаев (18.Тимур Кападзе, 46), 9.Дилшод Раҳматуллаев, 11.Тимурхўжа Абдухолиқов (10.Марат Бикмаев, 52), 13.Лутфулла Тўраев, 16.Жасур Ж. Ҳасанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев 22.Санжар Шоахмедов, 31.Неманья Яничич, 77.Жасур Ж. Ҳасанов (33.Олег Зотеев, 61).  
"Навбаҳор": 32. Нодир Ашурматов, 2.Алишер Саматов, 7.Санъат Шихов, 21.Аъзам Алиев (9.Илҳом Бойдедаев, 62), 22.Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббим Ҳасанов (25.Мўйдин Мамазулумов, 58), 29.Дилшод Жабборов, 50.Юрий Рижко, 77.Муҳаммад Расулов (17.Азамат Бобожонов, 46), 89.Бобир Акбаров, 91.Сергей Георгиев.
Голлар: Ж. О. Ҳасанов (9), С. Шоаҳмедов (44), Т. Абдухолиқов (46), М. Бикмаев (56, 75) - Ш. Эркинов (66). 
Огоҳлантириш: А. Саматов (45)

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ