pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Темирйўлчилар" билан ўйинни Эрматов бошқаради
27.06.2015 18:03

Бугун Ўзбекистон чемпионати 15-тур учрашувларига тайинланган ҳакамлар рўйхати маълум бўлди. Унга кўра, 1 июль (чоршанба) куни Тошкентда "Локомотив" билан кечадиган биринчи давранинг сўннгги беллашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Пойтахтлик ФИФА реферисига қанотларда Абдухамидулло Расулов (Тошкент) ҳамда Жахонгир Саидовлар кўмаклашишса, Найим Қосимов (Қарши) захира ҳаками вазифасини бажаради. Беллашув назоратчиси сифатида Дмитрий Роман (Тошкент) қайд этилган.

Равшан Эрматов жорий мавсумда "Навбаҳор" иштирокидаги иккита беллашувни бошқаришга улгурган. "Нефтчи" (3-тур) ва "Андижон" (9-тур) билан сафарда кечган икки "водий дербиси"ни айнан ушбу ҳакам бошқарган. Эрматов амалдаги мавсум Олий лигада энг кўп учрашув бошқарган рефери саналади. Унинг бошчилигида ўтказилган 13 ўйинда жами футболчиларга 51 маротаба (ўртача бир ўйинда 4 та) сариқ ва 5 та қизил карточка кўрсатилган. Эрматов ҳозиргача умумий ҳисобда 5 маротаба пенальти белгилаган. Улардан бири Андижондаги ўйинда "Навбаҳор" дарвозасига тайинланганини таъкидлаш лозим. Ўртача ҳар бир ўйинда ушбу ҳакамнинг олган бахоси 9,2 баллни ташкил этмоқда. Ўз ҳамкасблари орасида Равшан Эрматов бу кўрсатгич бўйича пешқадам.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ