pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Шўртан" мағлуб этилди
27.06.2015 07:39

Бугун Ўзбекистон чемпионати 14- тур беллашувлари доирасида "Навбаҳор" Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини қабул қилди. Унда Жабборовнинг голи ва Бақоевнинг "хет-трик"и эвазига меҳмонлар мағлуб этилди.
Учрашув биринчи бўлимида томонлар очиқ футбол намойиш этишди. Ўз навбатида бу тезкор голлар урилишига олиб келди. Даст аввал Мурод Ражабов узоқ масофадан дарвоза тўққизлигини мўлжалга олди. Меҳмонларнинг голига Дилшод Жабборов икки дақиқадан сўнг жавоб қайтарди. Бу вазиятда Санъат Шихов чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдонига оширганида "лочинлар" сардори дарвозани ишғол этди. Бу голдан руҳланган майдон эгалари Элдор Тожибоев дарвозаси олдида хавфли вазиятларни кўпайтиришди. Бу урунишлар 29- дақиқада ўз самарасини келтирди. "Шўртан" жарима майдони ичида Мамадалиев томонидан бош билан етказилган тўпни Улуғбек Бақоев даврозага киритди. Лекин, Мухтор Қурбонов шогирдлари ҳам тезда ҳисобдаги мувозанатни тиклай олишди. Мирзакамол Камолов Игорь Таранни тўп билан таъминлагач ҳужумчи "Навбаҳор"га қарши ўйинлар тарихида ўзининг саккизинчи голини урди. Танаффусга қадар Санъат Шихов Элдор Тожибоевни учинчи бор ранжитишга яқин келганди, лекин "Шўртан" дарвозабони ярим ҳимоячимиз зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимда "ШЎртан" асосан тўпни назорат қилишга ҳаракат қилди. Бироқ, меҳмонлар ҳужумларни гол билан якунлашни уддасидан чиқишмади. Шу куни Олий лигада ўз дебютини нишонлаган Нодиржон Ашурматов эса иккинчи бўлимда рақиб учинчи голини уришига йўл қўймаганини эътироф этиш жоиз. Бўлим бошида Алишер Саматовда "Навбаҳор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқиш учун қулай имконият бўлганди, аммо ҳимоячимизнинг 5 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Бироздан сўнг Шихов рақиб ҳимоячиси ва дарвозабонини доғда қолдириб, бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. Лекин барибир рақиб ҳимоя чизиғи 58 дақиқа ва ўйин охирида панд берди. Саматовнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг Улуғбек Бақоев ўйиндаги иккинчи голини нишонлади. Бош ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Лазиз Убайдуллаев Отабек Валижоновни қўполлик билан тўхтатгани учун "Шўртан" дарвозаси томон пенальти белгилади. Улуғбек Бақоев 11 метрли жарима зарбасини ҳам голга айлантириб, "хет-трик" муаллифига айланди. Шу тариқа, "Навбаҳор" 5 йилдан сўнг "Шўртан" устидан Наманганда ғалабага эришди. Сўнгги маротаба "лочинлар" 2010 йилда ушбу рақибни ўз майдонларида таслим этишганди.

"Навбаҳор" - "Шўртан" 4:2 (2:2). 26 июнь. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ. 3813 томошабин.
Ҳакамлар: О. Толибжонов - 8,5, Х. Шодмонов - 8,4, Р. Шояхметов - 8,4, Р. Толибжонов - 8.
Назоратчи - Р. Айтеков.
"Навбаҳор": 32. Нодир Ашурматов, 2. Алишер Саматов, 6. Суннатилла Мамадалиев (11.Отабек Валижонов, 46), 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 20. Улуғбек Бақоев, 21. Аъзам Алиев (9. Илҳом Бойдедаев, 65), 22. Шаҳбоз Эркинов (27. Роббим Ҳасанов, 78), 29. Дилшод Жабборов, 89. Бобир Акбаров, 91. Сергей Георгиев.
"Шўртан": 1. Элдор Тожибаев, 5. Асрор Алиқулов, 9. Игорь Таран, 10. Виктор Клишин, 14. Умар Эшмуродов, 17. Мирзакамол Камолов, 18. Элдор Бойматов, 19. Суҳроб Бердиев (21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 63), 22. Лазиз Убайдуллаев, 28. Мурод Ражабов, 29. Шерзод Шарипов.
Голлар: Д. Жабборов (18) У. Бақоев (29,58, 90+2) - М. Ражабов (16), И. Таран (32).
Огоҳлантиришлар: А. Алиев (56), У. Бақоев (83), С. Шихов (83), А. Аҳмедов (88)  - Л. Убайдуллаев (36).
Энг яхши ўйинчилар: С. Шихов - Э. Бойматов

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ