pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшлар лигаси: Яна ғалаба бой берилди
25.06.2015 19:46

Бугун Тўрақўрғондаги "Ёшлик" ўйингоҳида Ёшлар лигаси 14- тур ўйинлари доирасидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви бўлиб ўтди. Унда ғузорликлар ўринбосарларимиз устидан иродали ғалабага эришишди.
Биринчи бўлимда Камол Жўнашев шогирдлари тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. "Ёш лочинлар" томонидан уюштирилган дастлабки ҳужум гол билан якун топди. Илҳом Бойдедаевнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарабсини Акмал Раҳимов қайтариша ожизлик қилди. Ҳисоб очилганидан сўнг орадан бироз вақт ўтиб Сардор Теляков иккинчи тўпни "Шўртан" дарвозасига жойлади. Шундан сўнг мезбонлар ҳаракатида хотиржамлик кўзга ташланди. Бу эса рақибга қўл келди. Меҳмонлар тушукунликка тушмай сафардан қуруқ қайтмаслик илинжида ҳужумкорликни оширишди. Натижада 30- дақиқада Юсуф Бўриев жарима зарбасини голга айлантирган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтгач Хусниддин Ғофуров бурчак тўпи ўйинга киритилгач меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Танаффусга жамоалар 2:2 ҳисобида йўл олишди. 
Иккинчи бўлимда тан олиш керак "Шўртан" футболчилари кўпроқ хавфли вазиятлар содир этишди. Натижада "Навбаҳор" рақиби сафарда нафақат мағлубиятдан қутулиш, балки иродали ғалабани тантана қилишни ҳам уддасидан чиқди. 90- дақиқада Санжар Тошпўлатов ўз жарима майдони ичида ўйин қоидасини бузгани учун бош ҳакам дарвозами томон пенальти белгилади. Захирадан майдонга тушган Ғулом Раҳмонов 11 метрли жарима зарбасини голга айлантириб, ғузорликларнинг ғалаба тўпини киритди. Шу тариқа ёшларимиз тайёр ғалабани қўлдан бой беришди. Эътиборлиси бир тур аввал ҳам Камол Жўнашев шогирдлари "Қизилқум" билан кечган баҳсда ҳам 2 тўп фарқи билан ҳисобда олдинда бориб, якунда ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишганди.

"Навбаҳор" - "Шўртан" 2:3 (2:2). 25 июнь. Тўрақўрғон. "Ёшлик" ўйингоҳи.
"Навбаҳор": 33. Амир Эргашев, 3. Юрий Рижко, 4. Омон-Биик Ҳалилов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Акбарали Холдоров (13. Дониёр Иномов, 73), 7. Сардор Теляков, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Азиз Турғунбоев (2. Азиз Умаров, 83), 20. Муҳаммад Расулов, 22. Санжар Тошпўлатов, 23. Илҳом Алибоев (19. Мухриддин Мўминов, 60).
"Шўртан": 1. Акмал Рахимов, 4. Мирмўхсин Сатторов, 5. Темур Камолжонов, 6. Нурали Падаров, 7. Юсуф Бўриев (16. Элёр Интизомов, 76), 9. Элёр Тоғаев, 10. Шахзодбек Хурсанов (17. Ғулом Раҳмонов, 81), 15. Хусниддин Ғофуров, 18. Бобир Тўраев, 19. Жамшид Ҳошимов, 20. Олимжон Каримов.
Голлар: И. Бойдедаев (1), С. Теляков (7) - Ю. Бўриев (30), Х. Ғофуров (40), Ғ. Раҳмонов (90+1, пен.)
Огоҳлантиришлар: И. Алибоев (36), Ҳ. Юнусов (42), Н. Ашурматов (53), М. Расулов (74), С. Тошпўлатов (90+1) - О. Каримов (33), Э. Тоғаев (65), 
Четлатиш: Ҳ. Юнусов (79, иккинчи огоҳлантириш).

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ