pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тажриба ўз сўзини айтди
23.06.2015 20:43

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқич жавоб учрашувларига старт берилди. Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини ўз майдонида қабул қилган "Навбаҳор" "темирйўлчилар"га имкониятни бой берди. Пойтахтликлар махорат бобида "лочинлар"дан устун эканлиги натижада ҳам акс этди.
Учрашувни футболчиларимиз аслида ёмон бошлашамаган эди. Игнатий Нестеров дарвозаси олдида "наваҳорчилар" кўплаб вазиятлар яратишди. Омад ҳам асосан меҳмонларга кулиб боқди десак муболаға бўлмайди. 10- дақиқада Мўйдин Мамазулунов ҳисобни очишга жуда яқин келганди. Аммо, футболчимизнинг боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди. Шундан сўнг "темирйўчилар" "ўйғониб кетишди". Даст аввал 15- дақиқада Олег Зотеевнинг тўп узатишидан сўнг Дилшод Раҳматуллаев кучли зарбаси билан тўпни "Навбаҳор" дарвозасига жойлаган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтгач Лутфулла Тўраев Тимурхўжа Абдухолиқовни дарвозабонимиз билан яккама-якка холатга чиқарди. "Локомотив" ҳужумчиси эса тошкентликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг ҳам ҳар икки жамоа аъзоларида яна голга тортадиган вазиятлар яратилди. Айниқса Вадим Абрамов шогирдларидан Сардор Мирзаевда жуда қулай имкониятлар бўлганини, аммо саккизинчи рақам эгаси улардан унумли фойдалана олмаганини таъкидлаш лозим. Учрашувнинг биринчи ярми 0:2 ҳисобида якун топди.
Иккинчи бўлим бошида яна "Навбаҳор" ўз дарвозасида тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Бу сафар Темирхўжа Абдухолиқов дубльни расмийлаштиришга муваффақ бўлди. Ҳисоб гарчи йирик кўриниш ҳосил қилган бўлсада, мезбонлар шиддатни пасайтиришмаганини ҳам эътироф этиш жоиз. Мамазулунов, Аҳмедов, Эркинов ва Валижоновларда ҳисобни қисақартириш учун жуда қулай имкониятлар пайдо бўлди. Бироқ, Игнатий Нестеров қўшиб берилган дақиқаларгача ишончли ўйини орқали ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келди. Иккинчи бўлим ўрталарида дарвоза тўсинини нишонга олган "Навбаҳор" сардори Дилшод Жабборов қўшиб берилган дақиқаларда гол муаллифига айланиб, беллашувда якуний ҳисобни ўрнатди. Шу тариқа "Локомотив" жавоб беллашувида ҳам ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичига йўл олди.

"Навбаҳор" - "Локомотив" 1:3 (0:2). 23 июнь. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ. 
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов, Р. Самандаров, О. Жумаев, Т. Тўхтасинов.
Назоратчи - А. Арутюнов.
"Навбаҳор": 46. Хуршид Хўжаев, 2. Алишер Саматов, 6. Суннатилла Мамадалиев (27. Роббим Ҳасанов, 46), 8. Азим Аҳмедов, 17. Азамат Бобожонов (11. Отабек Валижонов, 55), 20. Улуғбек Бақоев (22. Шаҳбоз Эркинов, 46), 21. Аъзам Алиев, 25. Муйдин Мамазулумов, 29. Дилшод Жабборов, 89. Бобир Акбаров, 91. Сергей Георгиев.
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 4. Бобур Йўлдошев, 8. Сардор Мирзаев, 9. Дилшод Раҳматуллаев, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов (27. Бобир Тиллабоев, 71), 13. Лутфулло Тўраев (17. Салим Мустафоев, 46), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 24. Иброҳим Раҳимов, 31. Неманья Яничич (3. Шавкат Муллажонов, 61), 33. Олег Зотеев, 99. Дамир Кояшевич.
Голлар: Д. Жабборов (90+3) - Д. Раҳматуллаев (15), Т. Абдухолиқов (19, 52)
Огоҳлантиришлар: У. Бақоев (10), А. Аҳмедов (44), А. Саматов (45+-2), Р. Ҳасанов (68), Д. Жабборов (70) - И. Тўхтахўжаев (38), Д. Кояшевич (44), М. Бикмаев (44), С. Мустафоев (47).

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ