pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Мағлубиятсиз серия якунланди
18.06.2015 21:35

Бугун Ўзбекистон чемпионати 13- тур ўйинларига старт берилди. Навоийнинг "Қизилқум" клуби меҳмони бўлган "Навбаҳор" учта мағлубиятсиз сериясига бу сафар сафардан барҳам берилди. "Лочинлар" очкосиз қайтишга мажбур бўлишди.
Биринчи бўлим кутилмаганда тезкор голларга бой тарзда бошланди. Ҳужумкор руҳда ўтган ўйиннинг бешинчи дақиқасида майдон эгалари ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Чап қанотда Шерали Жўраев бошлаган ҳужумни Бахриддин Вахобов гол билан якунлаган бўлса, орадан икки дақиқа ўтгач Мўйдин Мамазулунов ҳисобдаги мувозанатни тиклади, 1:1. Бу билан тезкор ва кескин қарши ҳужумлар тўхтагани йўқ. 11 дақиқада Меленчук тўпга чиқишда жарохат олди, лекин тўп дарвозасидан жой олишига йўл қўймади. Унинг ўрнига Хуршид Хўжаев майдонга туширилди. Мусобақа жадвалидаги ўрнини яхшилаш мақсадида ташриф буюрган "лочинлар" бўлим ўрталарига келиб ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Мамазулунов 23 дақиқада Бойдедаев оширган тўпни Мамазулунов боши билан Жабборов қўриқлаган дарвозага жойлади. Лекин, ҳимоя чизиғидаги хатоликлар ғалабани ушлаб қолишга халақит қилди. Чемпионатнинг айни пайтдаги тўпурари Бахриддин Ваҳобов биринчи тайм охирларида майдон эгаларининг иккинчи голига ҳам муаллифлик қилди. 2:2 ҳисоби танаффусга қадар сақланиб қолинди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки томон эхтиёткорлик билан ҳаракат қила бошлашди. Ўйин асосан майдон марказида кечгани боис ташаббус тўлалигигача ҳеч бир жамоада бўлмади. Шу пайтга қадар "Қизилқум" майдонида иккитадан ортиқ гол урмаган Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бу анъанага учрашувнинг иккинчи ярмида бархам беришлари ҳам мумкин эди. Аммо, кўплаб вазиятларда Эркин Жабборов ишончли ҳаракатлари эвазига бунга йўл қўймади. Ўйин охирлаб бораётганида эса Юрий Лукин шогирдлари пенальти амалга ошириш имконига эга бўлишди. Бош ҳакам Ильгиз Танташев ўз жарима майдони ичида ҳимоячимиз Юрий Рижко тўпни қўли билан ўйнади деб топди ва 11 метрли жарима нуқтасини кўрсатди. Навоийликлар тўпурари Бахриддин Ваҳобов "хет-трик"ни расмийлаштирди. Бироздан сўнг рақиб камчиликда қолди. Қисқа вақт оралиғида Азиз Усмонов иккита сариқ карточка олиб, майдондан четлатилди. Бироқ, бу ҳам мағлубиятдан қутулишга камлик қилди.

"Қизилқум" - "Навбаҳор" 3:2 (2:2). 18 июнь. Навоий. "Ёшлик" ўйингоҳи. 9518 томошабин.
Ҳакамлар: И. Танташев - 7,9, Б. Қодиров - 8,0, А. Қўлдошев - 8,1, К. Расулов - 8.
Назоратчи - Р. Серазетдинов.
ЎзПФЛ вакили - Б. Ҳайдаров.
"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 6.Фарруҳ Ҳайдаров, 8.Акмал Рустамов, 9.Вячеслав Шевченко (21. Миржалол Қурбонов, 82), 10.Баҳриддин Ваҳобов (26. Алишер Холиқов, 88), 11.Алишер Саноев (20. Ғайрат Жумаев, 67), 23. Шерали Жўраев, 24. Асқаржон Муҳиддинов, 33. Андрей Деркач, 50. Георгий Квесиешвили, 92. Азизбек Усмонов.
"Навбаҳор": 1. Александр Меленчук (46. Хуршид Хўжаев, 11), 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 11. Отабек Валижонов (20. Улуғбек Бақоев, 73), 25. Мўйдин Мамазулунов (17. Азамат Бобожонов, 76), 27. Раббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров.
Голлар: Б. Ваҳобов (5, 41, 77-пен.) - М. Мамазулунов (6, 23)
Огоҳлантиришлар: А. Деркач (28), А. Усмонов (79), А. Мухиддинов (86) - Д. Жабборов (29), У. Бақоев (72).
Четлатиш: А. Усмонов (80, иккинчи огоҳлантириш).


 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Насаф

10

6

20

3. Қўқон-1912

11

5

20

4. Бухоро

11

5

17

5. Навбахор

11

4

17

6. Олмалиқ

11

4

16

7. Динамо

11

4

15

8. Машъал

11

4

15

9. Пахтакор

11

4

15

10. Сўғдиёна

11

4

14

11. Шўртан

11

4

12

12. Қизилқум

11

2

11

13. Бунёдкор

10

2

11

14. Нефтчи

11

2

10

15. Обод

11

2

9

16. Металлург

10

2

8

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ