pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшлар лигаси: Ғалаба бой берилди
17.06.2015 19:55

Бугун Ёшлар лигаси 13- тур баҳслари старт олди. Мазкур турда "ёш лочинлар" навоийлик тенгқурлари билан сафарда ўзаро куч синашишди. Аммо, 2 тўп фарқи билан ҳисобда олдинда бораётган "навбаҳорчилар" якунда ғалабани қўлдан бой беришди.
Биринчи бўлимда ташаббус асосан "Навбаҳор" ёшларида бўлди. Вакилларимизнинг бу урунишлари таблода ҳам ўз аксини топди. Кўплаб яратилган имкониятларни Акбарали Холдоров тайм охирларига келиб голга айлантиришга эришди.  
Учрашувнинг иккинчи ярми эса кескин ва муросасиз руҳда ўтди. Боиси майдон эгалари ўз уйларида мағлуб бўлмаслик мақсадида ўйиннинг иккинчи ярмида катта куч билан олдинга ўтди. Футболчиларимиз эса қарши ҳужумларни пойлашди. Бу тактика 70 дақиқага келиб ўз самарасини келтирди. Захирадан майдонга туширилган Муҳриддин Мўминов ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди. Бир қарашда ёшларимз асосий жамоа сингари кетма-кет иккинчи ғалабани тантана қилишга жуда яқин келгандек туюлганди. Аммо, ёшларимиз қувончи узоққа чўзилмади. 76- дақиқада бош ҳакам навоийликлар фойдасига пенальти белигалади. Маъруф Тиллаев 11 метрли жарима тўпини "Навбаҳор" дарвозасига киритиб, ҳисобни қисқартирди. Орадан ҳеч қанча ўтмай яна ўша Тиллаев жамоасини мағлубиятдан қутқарди. Беллашув якунланганини англатувчи ҳакам хуштаги чалингунга қадар эса ҳеч бир жамоа ғалаба тўпини киритшни уддалай олмади. Шу тариқа ёшларимиз меҳмондан бир очко билан ортга қайтишди. Таъкидлаш лозимки, сўнгги 4 ўйинда "ёш навбаҳорчилар" мағлубият нималигини билишмаяпти. Бироқ, шу билан бирга ушбу 4 ўйиндан 3 таси дуранг билан якунланган.

"Қизилқум" - "Навбаҳор" - 2:2 (0:1). Навоий. "Сўғдиёна" ўйингоҳи. 517 томошабин.
Ҳакамлар: К. Расулов (Қарши) - 7,6 Р. Самандаров - 8,0 О. Жумаев - 8,2 Н. Болтаев - 8.
Назоратчи: Р. Серазитдинов.
"Қизилқум": 22. Артём Макосин (50. Шаҳзод Асатов, 68), 4. Виктор Григорьев, 8. Севдиёр Ҳамроқулов, 11. Бобур Маъмиров (9. Баҳодир Қосимов, 68), 19. Пётр Батаров (29. Жаҳонгир Исматов, 46), 20. Саиджон Ҳайитов, 21. Бобуржон Ўроқов, 23. Сарваржон Холматов (18. Феруз Бобоқулов, 61), 30. Руслан Санаев (17. Жамшид Шоҳназаров, 46), 44. Ҳусниддин Фазлиддинов, 77. Маъруф Тиллаев.

"Навбаҳор": 32. Нодир Ашурматов (46. Хуршид Хўжаев, 46), 2. Азиз Умаров, 4. Омон-Бийик Ҳалилов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Суннатилла Мамадалиев (13. Азамат Бобожонов, 46), 7. Сардор Теляков, 9. Акбарали Холдоров (11. Акбаршо Рашидхонов, 63), 10. Азиз Турғунов, 20. Аъзам Алиев, 22. Санжар Тошпўлатов, 23. Илҳом Алибоев (19. Муҳриддин Мўминов, 54).
Голлар: М. Тиллаев (76-пен, 78) - А. Холдоров (36), М. Мўминов (70).
Огоҳлантиришлар: С. Ҳамроқулов (30), Руслан Санаев (45+1), Б. Қосимов (71) - С. Тошпўлатов (21), О. Ҳалилов (28), И. Исмоилов (76).
Четлатиш: С. Ҳамроқулов (86, иккинчи огоҳлантириш).

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ