pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бахтиёр Ашурматов: “Ғалабамизда мухлисларимизни ҳиссаси катта”
06.06.2015 21:08

“Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди: - Қўқонда қўлга киритилган ғалаба йигитларда ўзларига бўлган ишоч қайтгандек бўлди. Мухлисларимизда ишончни оқлаш ҳаракатида бўлдик. Рақиб ҳимоявий усулни танлаганлиги боис ҳимоячиларимиз айрим вазиятларда тўпни бир-бирларига узатиб, “Бухоро” футболчиларини олдинга чиқишларини кутишди. Барчага маълумки ишқибозларимиз анча талабчан саналишади. Яъни уларга кўпроқ кекин курашлар ва тўпни тезроқ рақиб дарвозаси олдига ошириш орқали хавфли ҳужумларни ташкил этиш керак бўлади. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, мухлисларимиз ҳимоявий тарзда ҳаракат қилишимизга қўйишмайди. Бу ҳол айниқса ўз майдонимиздаги учрашувларда кўзга ташланади. Шу сабабли, ҳужумкор ўйин кўрсатишимиз ва мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Фурсатдан фойдаланиб, ишқибозларимизга қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтган бўлардим. Рақиб жамоа аъзолари дарвозамизга гол уришгач, “Бухоро” жамоасини ҳам қўллашди. Бу вазиятдан сўнг тушкун ҳолатга тушиб қолишимга ҳам оз қолди. Ўз навбатида айнан шу жиҳат футболчиларимизга қўшимча куч бағишлади. Чунки биз ўз майдонимизда ютқизишга ҳаққимиз йўқ эди. Яъни ишқибозларимиз уйларига хафа бўлган ҳолда кетмасликлари керак эди. Ростини айтганда ўйинни ўзимиз кутган даражада бошлай олмадик. Бироз бўш бошлашимиз оқибатида ўз дарвозамиздан биринчи бўлиб тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Мухлисларимиз эътироз билдира бошлашганидан кейин ўйинимизни кучайтиришга эришдик. Натижада ижобий натижани қўлга киритдик. Ушбу ғалабада мухлисларимизни ҳиссаси катта бўлганлигини ҳам алоҳида эътироф этган бўлардим. Амалга оширилган ўзгаришлар хусусида гап кетганида, захирадан сафга қўшилган Санъат Шихов ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Бунга мисол тариқасида Шиховни пенальти ишлаганлигини ва бир вазиятда дарвоза тўсинини нишонга олганлигини айтиб ўтиш жоиз. Умуман олганда қолган вазиятларда ҳам муносиб тарзда ҳаракат қилиб ғалабага муносиб улуш қўшди. Мамазулумовга келсак у анча вақтдан бериш ўйин амалиётига эга бўлмаётганди. Шу сабабли унга бу сафар имкон бердик. Ушбу ҳужумчимизнинг ҳаракатларига ҳам ижобий баҳо бериш мумкин. Агарда у гол ура олганида, кўпчиликни фикри бошқача бўларди. “Бухоро” жамоаси футболчилари камчиликда қолишган бўлсада, тўпни назорат қилиш борасида маълум бир устунликларга эга бўлишди. Айнан шу сабабли, Мамадалиевни майдонга туширдик. Қолаверса, Аҳмедовда сариқ карточка борлигини инобатга ҳам олиб, Азимни алмаштиришга қарор қилдик.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ