pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиз ғалаба қозонишди
05.06.2015 20:09

Бугун ёшлар биринчилигининг 12-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида ёшларимиз “Бухоро” жамоасидаги тенгқурлари билан куч синашишди. Бир неча турдан бери ғалаба қозона олмаётган ёшларимиз бухороликларга қарши баҳсда ғалабани нишонлашга эришишди. Учрашувнинг биринчи бўлимда футболчиларимиз томонидан киритилган икки тезкор гол якунда “Навбаҳор”га уч очкони тақдим этди. Вакилларимизнинг икки голига танаффусга қадар “Бухоро” бир бор жавоб беришга улгурганлигини қўшимча қилиш жоиз.
Учрашувни ҳужумкор руҳда бошлаган ёшларимиз тезкор голларни уришни уддасидан чиқишди. Ҳаво ҳароратини юқори бўлиши эса вақт ўтиши билан ҳар икки жамоа аъзолари ҳаракатида чарчоқ аломатларини юзага келишига олиб келди. Айнан шу сабабли, ташкил этилган бир қатор ҳужумлар ҳам самарасиз якунланди. Биринчиликдаги тўртинчи ғалабаларини қўлга киритган ёшларимиз очколари сонини 15 тага етказиб олишди.

“Навбаҳор” – “Бухоро” – 2:1 (2:1). 5 июнь. Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи. 117 томошабин.
Ҳакамлар: А.Эргашев, Р.Одилов, А.Жаббаров, И.Носиров.
Назоратчи – Д.Роман.
“Навбаҳор”: 32. Н.Ашурматов (46. Х.Хўжаев, 46), 2. А.Умаров, 4. О.Ҳалилов, 6. А.Холдоров (17. Ф.Умаралиев, 88), 7. С.Теляков, 9. А.Бобожонов (13. Д.Инамов, 46), 10. А.Турғунбоев, 11. А.Рашидханов (8. И.Исмаилов, 73), 20. М.Расулов, 22. С.Тошпўлатов 23. И.Алибоев (19. М.Мўминов, 61).
“Бухоро”: 25. Ш.Насимов, 2. А.Очилов, 4. Т.Ортиқов, 6. Е.Кочнев (20. С.Ашуров, 46)), 7. М.Муҳиддинов, 8. А.Умаржонов (24. Н.Жўраев, 65), 10. Б.Нарзуллаев (11. А.Икрамов, 75), 14. С.Фозилов, 15. Р.Асланов, 17. А.Тўраев (Ф.Мўминов, 50), 77. А.Муротов (22. А.Солиев, 13).
Голлар: С.Теляков (4), А.Турғунбоев (11) – А.Тўраев (30).
Огоҳлантиришлар: М.Мўминов (82), Д.Инамов (87).
Четлатиш: Н.Жўраев (73).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ