pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг
31.05.2015 23:20

"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида даст аввал "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ишитрок этди. - Ўйлайманки, бугунги ўйинларидан қўқонликлар уялмасликлари керак. Чунки бугун тенгма-тенг ўйин намойиш этилди. Мухлислар натижадан хафа бўлишсада, охиригача кечган курашдан хурсанд бўлишди деб ўйлайман. "Қўқон-1912"да ҳам "Навбаҳор"да ҳам ажойиб мухлислар бор. Ҳар икки томон ишқибозларига миннатдорчилик билдираман. Йил бошида жамоа тузаётганимизда 10-11 ўрин учун курашадиган таркиб шакллантиришни истамагандик. Бошқа мураббий ҳам 12-13 ўринлар учун кураша олади. Бугунги баҳс хал қилувчи ахамиятга эга эди. Агарда мағлуб бўлганимизда, 12-13 ўринлар учун курашишимизга тўғри келарди. Биринчи давра якунига етгач жамоада ўзгариш бўлиши мумкин. Мухлисларимиз бироз кутиб туришса, ҳозирги чигал вазиятга бархам берилади. Жамоа рахбарияти билан келишган холда Олимпия терма жамоаси ва "Навбаҳор" учун фойдали қарорни қабул қилишимиз керак. Вилоят хокимига, бизга бириктирилган хомийларга катта рахмат айтаман. Улар шароит яратиб беришмоқда. Молиявий жихатдан муаммо бизда йўқ. Йигитлар ўтган мавсумда "Бухоро"дан меҳмонда ғалаба билан қайтишган. Шу боис уларга ўйиндан аввал ўзларига бўлган ишончни қайтаришларини таъкидладим.

Матбуот анжуман иккинчи қисмида "Қўқон-1912" бош мураббийи Рустам Абдуллаев журналистлар саволларига жавоб қайтарди: - Узингиз кўрдингиз, йигитлар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бир-иккита вазиятлардан фойдаланмадик. "Навбаҳор"да бир имконият бўлди ва бу голга айланди. Бизда гол уришга имкон кўпроқ бўлди. Бугунги ўйинда ютқазишимиз керак эмасди. Камида дуранг бўлиши лозим эди. Баъзи ўйинларда омади келган жамоа ғолиб бўлади. Футбол шуниси билан қизиқ. Негадир кўп кўзлаган режаларимиз ўхшамай қолди. Шогирдларим гўёки сехраб қўйилгандек туюлди. Уларнинг кўпини қўлидан келадиган ўйинлари чиқмади. Ҳар бир футболчининг кучли томони бўлади. Аммо, улар шу хислатларини амалда кўрсата олишмади. Камчиликларимизни кўриб чиқамиз. Футболда барибир кимдир ғолиб бўлади, кимдир эса мағлубиятга учрайди. Уйда айниқса ҳеч ким имкониятни бой беришни истамайди. Наманганликларни бугун омади келди ва ғалабани илиб кетишди. Иссиқлик ҳам ўз таъсирини бугун йигитларга ўтказди. Кўрган бўлсангиз, иккинчи бўлимда ҳимоячини ўрнига майдонга ҳужумчи туширдим. Умуман олганда, ўйинга қараб айтадиган бўлсам, дуранг адолатли натижа бўларди.

 

Навбатдаги учрашув

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

жавоб учрашуви

31.05.2017


Ўтган ўйинлар

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

11

8

26

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Олмалиқ

12

5

18

5. Навбахор

12

4

18

6. Машъал

12

5

18

7. Пахтакор

12

5

18

8. Бухоро

12

5

17

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

12

4

12

13. Бунёдкор

11

2

12

14. Металлург

11

3

11

15. Нефтчи

12

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

14/06 "Қизилқум" "Машъал"

14/06 "Нефтчи" "Динамо"

14/06 "Обод" "Металлург"

14/06 "Сўғдиёна" "Навбаҳор"

15/06 "Бунёдкор" "Қўқон-1912"

15/06 "Бухоро" "Локомотив"

15/06 "Насаф" "Шўртан"

15/06 "Олмалиқ" "Пахтакор"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ