pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Сафарда ғолиб бўлдик
31.05.2015 18:41

Бугун Ўзбекистон чемпионати 11 тур ўйинларининг қолган беллашувлари бўлиб ўтди. Турнинг навбатдаги "Водий дербиси" мақомини олган учрашувда "лочинлар" сафарда "Қўқон-1912" билан ўзаро куч синашишди.
Биринчи бўлимда жамоалар имкониятлари тенг бўлди. Илк 15 дақиқа "Навбаҳор" устунлигида ўтган бўлса, сўнгра майдон эгалари ҳам аста-секин учрашув тизгинини ўз қўлига олишга урунишди. Футболчиларимиздан Шаҳбоз Эркинов фаоллиги билан ажралиб турди. Аммо, илк 45 дақиқада ҳужумчимизга қанотлардан оширилган тўпларни дарвозага жойлашда бироз омад етишмади. Шунингдек қанотлардан Шихов рақиб дарвозасини нишонга олиб турди. Мезбонлардан эса Голбан ва Мамажоновлар Меленчук хушёрлигини текшириб кўришди. Аммо танаффусга қадар жамоалар майдонни голсиз тарк этишди.
Баҳснинг иккинчи ярмида жамоамиз тезкор гол уришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Отабек Валижоновнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Сергей Георгиев боши билан "Қўқон-1912" дарвозасига жойлаб қўйди, ҳисоб 0:1. Беллашув қолган қисмида мағлубиятдан қутулиш мақсадида қўқонликлар ҳужумкорликни оширишди. Аммо, ҳимоя қўрғонимиз қолган дақиқаларда мустаҳкам турди. Шу тариқа "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионатининг жорий мавсумида биринчи сафардаги ғалабани, "Қўқон-1912" эса биринчи уй мағлубиятини тан олди. "Лочинлар" ушбу ўйиндан сўнг мусобақа жадвалида бир поғона юқорилаб, қўқонликларни ортда қолдирганини ҳам эътироф этиш жоиз. 
"Қўқон-1912" - "Навбаҳор" - 0:1 (0:0). 31 май. Қўқон. "Марказий" ўйингоҳ. 9208 томошабин.
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент) - 8,2, Р. Самандаров (Навои) - 9,0, О. Жумаев (Навои) - 9,0, А. Раҳимов (Андижон) - 8. 
Назоратчи - А. Хотамов.
"Қўқон-1912": 16. Андрей Бакланов, 3. Ҳасанбой Эргашев (17. Азиз Тўхтабоев, 77), 9. Носир Отақўзиев, 10. Қувондик Рўзиев, 18. Сарвар Эминов, 19. Владимир Аргун (11. Дониёр Усмонов, 64), 22. Ориф Мамажонов (6. Баҳодир Акрамов, 82), 23. Фурқат Ҳасанбоев, 24. Илья Ильин, 28. Алексей Николаев, 29. Игорь Голбан.
"Навбаҳор": 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов (11. Отабек Валижонов, 46), 8. Азим  Аҳмедов (10. Алишер Маҳмудов, 76), 9. Илҳом Бойдедаев, 20. Улуғбек Бақоев, 22. Шаҳбоз Эркинов (17. Азамат Бобожонов, 67), 27. Роббим Ҳасанов, 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров, 91. Сергей Георгиев.  
Голлар: С. Георгиев (50) - 
Огоҳлантиришлар: И. Ильин (42), И. Голбан (61) - У. Бақоев (17), И. Бойдедаев (27), Ш. Эркинов (61), Б. Акбаров (65),  А. Меленчук (76).


 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ