pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг
28.05.2015 10:43

"Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида даст аввал "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди: - Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичида жуда кучли жамоага дуч келдик. "Локомотив"га қарши куч синашишимизга қарамасдан олдимизга кейинги босқичга чиқиш вазифаси қўйилган. Биринчи бўлимда қарши ҳужумларда имкониятлардан фойдаланиш кераклигини йигитларга таъкидлагандим. Чунки бир гол урганимизда рақибимиз вазифаси мураккаблашар эди. Бироқ, афсуски биринчи таймдаги 2-3 та вазиятдан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда шогирдларим ўз дарвозаларига жуда яқин ҳимоялана бошлашди. "Темирйўлчилар" бундан фойдаланиб, бизни жазолашди. Танаффус пайтида ўйинчиларга ўйинни давом эттиришга қодир бўлса, ётиб олмасликни ёки жарохат олса охиригача ётиш кераклигини ўқтиргандим. Биринчи гол урилганда тушунарсиз вазият бўлди. Кейинги беллашувларда "фэйр-плэй" бўлмаслигини таъкидлаб ўтаман. Ҳамкасбларимиз билан ҳам бу қоидага амал қилиш борасида гаплашиб оламан. Агарда "фэйр-плэй"га амал қилинмаса, ўйинчи жарохат олганда ҳам учрашув тўхтатилмайди. "Андижон" билан ўйинда ҳам учинчи голни худди шундай холатда ўтказиб юборгандик. Ўйиндан олдин ҳам айтганман, "Локомотив"га қарши 90 дақиқа ҳимояланишни иложи йўқ. Биринчи бўлимда ҳимоячиларим менга яқинроқ туришгани боис кўрсатмалар бериб тургандим. Футболчиларга майдон марказида ҳимояланиш лозимлигини айтганман. Афсуски, иккинчи бўлимда кўрсатмаларим охиригача бажарилмади. Агарда ўйинчимиз асоссиз қизил карточка олса, жаримага тортилади. Кейинги ўйинларда ушбу холат юзасидан қаттиқ бош қотирмасак бўлмайди. Балки жарима миқдорини оширилар... Ўтган ўйинда Эркинов жарохат олгани боис бугун қайдномага киритилди, аммо майдонга тушиш имкони унда йўқ эди. Шихов эса мавсумда ўзгартиришсиз учрашувлар ўтказгани боис бугун уни захирада қолдиришга қарор қилдик. Шогирдларимда шижоат кам деб ҳисобламаган бўлардим. Чунки якка курашларда охиригача курашишмоқда. Оёғини атайин авайлаб олиб қўйилган вазиятни уларда кўрмадим. Ҳужумга ўтишда қайсидир вазиятда ишонч етишмаган бўлиши мумкин, лекин барча футболчиларим тўп учун курашда ўзларини аямай ҳаракат қилишмоқда. Кўрсатмаларимни охиригача бажаришмагани борасида эътироз билдиришим мумкин холос. Ўйин охирида ўтказиб юборган иккинчи голимиз ортиқчалик қилди. Наманганда ҳеч қайси жамоага осон бўлмайди. Жавоб беллашувида хали имконимиз бўлади. "Локомотив" кучли жамоа экан" деб қўл кўтариш ниятимиз йўқ. Олдиндан таслим бўлганимизда бугун ёшларимизни майдонга туширган бўлар эдик.

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди. - Умуман олганда ўйин яхши ўтди. Агарда пенальтидан гол ура олганимизда бунчалик қийналмаган бўлардик. Одатдагидек бизга қарши майдонга тушадиган жамоалар орқароқда ҳаракат қилишмоқда. 2:0 ҳисоби жавоб беллашуви учун яхши натижа деб ҳисоблайман. Ҳимояда 11 киши ўйнаганда бундай қўрғонни ёриб кириш мушкул. Машғулотда ҳам буни синаб кўрдик. "Фэйр-плэй"? Бу сафсата! Бу қоидани Европада ўйлаб топишган. Осиёда бу борада вазият тамомила бошқача. Араб жамоалари бизга меҳмон бўлишганида кўп гувохи бўлганмиз. Ўйинчи чарчаб баҳсни давом эттирмоқчи бўлмаса, майдонга ётиб олмоқда. Шу "фэйр-плэй"ми?! Футболчи ортга қайтиш ўрнига ётиб олмоқда. Бундан фақат футбол зарар кўрмоқда. Анелька қўли билан гол ургани ёдингиздами? Қани ўша ерда ҳалол ўйин?! Ҳар икки дарвозабонимиз учун майдонга тушишга имконият яратиб беряпмиз. Ким кучли бўлса, ўша асосий таркибга киритилади. Раҳматуллаев жарохат туфайли кўп ўйинларни қолдириб юборди. Бугун унинг холати қай даражада эканлигини билиб олиш мақсадида уни кузатдик. Аслида Дилшод ёмон ўйинчи эмас. Кейинги босқич вазифаси тўла бажарилди дейишга хали эрта. Футболда олдиндан бир фикр айтиш қийин. Янглишмасам "Нефтчи" "Насаф"ни аввалига 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, меҳмонда 5 тўп ўтказиб юборган.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 19- тур

26.08.2017


Ўтган ўйинлар

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

18

13

42

2. Бухоро

18

9

30

3. Қўқон-1912

18

8

30

4. Насаф

18

9

29

5. Пахтакор

18

8

29

6. Бунёдкор

18

7

28

7. Олмалиқ

18

7

28

8. Машъал

18

7

27

9. Навбахор

18

6

26

10. Қизилқум

18

6

24

11. Металлург

18

7

23

12. Динамо

18

5

20

13. Шўртан

18

6

19

14. Сўғдиёна

18

5

18

15. Нефтчи

18

2

13

16. Обод

18

2

9


 

Олий лига-2017

25/08 "Пахтакор" - "Машъал"

26/08 "Шўртан" - "Металлург"

26/08 "Олмалиқ" - "Локомотив"

26/08 "Қўқон-1912" - "Нефтчи"

26/08 "Бухоро" - "Қизилқум"

26/08 "Навбаҳор" - "Динамо"

26/08 "Сўғдиёна" - "Насаф"

26/08 "Бунёдкор" - "Обод"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ