pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Локомотив" устун келди
27.05.2015 17:50

Бугун жамоамиз Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал босқичи дастлабки беллашуви доирасида "Локомотив"га қарши сафарда куч синашди. Беллашув мезбонлар фойдасига 2:0 ҳисобида якун топди.
Биринчи бўлимда ҳар икки томон вакилларида тезкор гол уриш имконияти бўлди. 9- дақиқада Маҳмудов ижро этган жарима зарбасини Игнатий Нестеров бартараф этди. Майдон эгалари эса орадан 4 дақиқа ўтиб, пенальтини голга айлантира олишмади. Меленчук унга қарши бирга-бир вазиятга чиқиб борган Зотеевдан тўпни олиб қўйиш чоғида қоида бузди. Бахтиёр Намозов эса "Локомотив" фойдасига иккиланмай пенальти белгилади. Аммр, 11 метрли жарима зарбасини Дамир Кояшевич голга айлантира олмади. Аниқроғи Меленчук тўп йўналишини топиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Майдон эгаларининг бу ҳаракатлари 13 дақиқага келиб ўз самарасини бериши ҳам мумкин эди. Танаффусга қадар устунлик асосан Вадим Абрамов шогирдлари томонида бўлди. "Локомотив" футболчиларининг урунишлари голга олиб келиши ҳам мумкин эди. Бироқ, дарвозабонимиз ўз ишончли ҳаракатлари эвазига бундай бўлишга йўл қўймади. Танаффусга қадар учрашувда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда ҳам "Локомотив" ўз ҳужумларини асосан қанотлардан амалга оширди. Айнан ушбу ҳаракатлар эвазига пойтахтликлар учрашувда ҳисобни очишга эришишди. Захирадан майдонга туширилган Марат Бикмаев 61 дақиқада ўнг қанотдан Иброҳим Раҳимов томонидан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Орадан ҳеч қанча ўтмай "лочинлар" сон жихатдан камчиликда қолишди. Дилшод Жабборовга бош ҳакам иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. 10 киши бўлиб қолган жамоамизда эса гол уришга яқин тортадиган вазият деярли содир этилмади. Учрашув охирлаб бораётганида эса Бикмаев дубль муаллифига айланди. Шу ҳисоб финал хуштаги чалинунга қадар сақланиб қолинди.

"Локомотив" - "Навбаҳор" - 2:0 (0:0). 27 май. Тошкент. ТТЙМИ ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Б. Намозов, А. Пўлатов, Т. Галеев, А. Рубаков.
Назоратчи - С. Нажафалиев.
"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 3. Шавкат Муллажонов, 9. Дилшод Рахматуллаев (10. Марат Бикмаев, 59), 11. Тимурхўжа Абдухолиқов, 13. Лутфулло Тўраев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Санжар Шоахмедов, 24. Иброҳим Раҳимов, 31. Неманья Яничич, 33. Олег Зотеев (77. Жасур  Ҳасанов, 72), 99. Дамир Кояшевич (18. Тимур Кападзе, 53).
"Навбаҳор": 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов,  8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Алишер Маҳмудов ( 17. Азамат Бобожонов, 62), 25. Мўйдин Мамазулунов (20. Улуғбек Бақоев, 46), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров, 91. Сергей Георгиев ((6. Суннатилло Мамадалиев, 78).
Голлар: М. Бикмаев (61, 87).
Огоҳлантиришлар: А. Меленчук (12), Д. Жабборов (12), С. Георгиев (14) А. Маҳмудов (35), У. Бақоев (82) - О. Зотеев (66), Л. Тўраев (69)  
Четлатиш: Д. Жабборов (63, иккинчи огоҳлантириш)
Амалга оширилмаган пенальти: Д. Кояшевич (13).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ