pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" учрашувидан сўнг
23.05.2015 21:32

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди: - Дастлаб, мамлакат олимпия терма жамоасини Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганлиги билан наманганликлар ва олимпиячиларимиз устози Бахтиёр Ашурматовни табриклайман. Ўйин борасида гап кетганида, очиғини айтганда қайд этилган натижадан кўнглим тўлмаганлигини айтиб ўтишим жоиз. Негаки, учрашув двомида гол уриш борасида рақибга қараганда кўпроқ имкониятларга эга бўлдик. Айниқса иккинчи бўлимдаги вазиятлар кўп бўлди. Агарда имкониятлардан самарали тарзда фойдалана олганимизда ғалаба қозонган бўлардик. Шу ўринда ўйинни жанговор руҳда ўтганлигини айтиб ўтишни истардим. Майдонда кўплаб курашлар кузатилди. Гарчи бугун меҳмонда бир очкони қўлга киритган бўлсакда, аввалдан кейин уч очкони қўлга киритамиз деб ўйлагандим. Футболчиларимизга “Навбаҳор” жамоаси аъзоларини иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтгандик. Хусусан, Эркинов, Мамазулунов ва захирадан сафга қўшилган Бақоевлар бош билан яхши ўйнай олишади. Айнан шу сабабли ҳам голлар иккинчи қаватдаги курашлардан кейин урилди. Агарда ҳимоячиларимиз жиддийроқ қаршилик кўрсатиб, рақиб ҳужумчиларига имкон беришмаганида натижа бошқача бўлиши мумкин эди. Қайсидир маънода омад ёки маҳорат етишмагандир. Мисол учун биринчи бўлимда Омонов ҳамда Ўруновлар яхшигина имкониятлардан фойдалана олишмади. Ушбу футболчиларимиз иккинчи қаватда масалан Эркинов каби ҳаракат қила олмасликлари учун гол ура олишмагандир. Лекин, иккинчи томондан олиб қараганда Омонов иккинчи бўлимда дрвозабон билан яккама-якка чиққан вазиятда бошқачароқ тарзда ҳаракат қилганида натижа ўзгача бўлиши мумкин эди.

Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида журналистларнинг саволларига “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг дисквалификация муддати якунланмаганлиги сабабли ёрдамчи мураббий Зоҳид Нурматов жавоб қайтарди: - Ўйинга ўзинглар гувоҳ бўлдинглар, баҳс шиддатли тарзда ўтди. Майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушгандик. Гол уриш учун қулай имкониятларга ҳам эга бўлдик. Лекин, вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўйлашимча, футболчиларимиз танаффусдан кейин ҳам худди биринчи бўлимдаги каби шиддатли руҳда ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳисобни очганлигимиз сабабли йигитлар кучига куч қўшилди. Танаффусдан кейин эса рақиб ҳисобда олдинга чиқиб олганлиги боис бўшашмасдан ҳаракат қилиб, вазиятдан чиқиб кетишга интилишди. Рақиб ўйини ҳақида гап кетганида, “Олмалиқ” жамоаси бугунги кундаги энг кучли клублардан бири саналади. Жамоа таркибидан маҳоратли футболчилар жой олишган. Буни исботи сифатида олмалиқликларни мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўринни келтириб ўтиш мумкин. Жорий йилги чемпионатда юқори поғоналардан жой олишни ўзи бўлмаётганлигини барча кўриб турибди. Кейинги учрашувларда “Олмалиқ” жамоасига омад тилаб қоламан. Умуман олганда футболчиларимиз ўйинни яхши бошлашганди. Лекин, танаффус арафасидаги ўтказиб юборилган гол қайсидир маънода жамоамиз аъзоларига таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, ҳисобда ортда бораётган бўлишларига қарамай дурангни таъминлай олишди. Агарда меҳмонлар биринчи бўлим сўнггида гол уришмаганида, ўйин бошқача руҳда ўтган бўларди деб ўйлайман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ