pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Олмалиқ" билан кучлар тенг келди
23.05.2015 20:46

Бугун Олий лига 10- тур беллашувлари доирасидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олмалиқ" учрашуви бўлиб ўтди. Жанговор ва муросасиз кечган ўйинда томонлар муроса йўлини танлашди.
Биринчи бўлимда икки жамоа аъзолари томонидан жуда кўплаб голга тортадиган вазиятлар яратилди. Бироқ, танаффусга қадар ушбу имкониятлардан "Навбаҳор" ҳам "Олмалиқ" ҳам бир маротабадан фойдаланишни уддасидан чиқди. Шихов ва Мамазулунов бўлим бошларида фаоллик кўрсатишган бўлса, меҳмонлардан Шавкат Саломов ҳимоячиларимизга муаммо туғдириб турди. 20 дақиқада Азим Аҳмедовнинг олис масофадан йўллаган кучли зарбасидан сўнг дарвоза тўсинига тегди. Шунингдек Шаҳбоз Эркинов хаводаги тўп учу курашларда рақибдан устун чиқди. Айнан ушбу ҳужумчимиз 38 дақиқада охир-оқибат ўз меҳнати эвазига ўйинда ҳисобни очди. Отабек Валижоновнинг узатган тўпини Эркинов Ғаниев қўриқлаган дарвозага жойлаб қўйди, ҳисоб 1:0. Шундан сўнг мағлубиятга учрашни истамаган меҳмонлар ҳужумкорликни янада оширишди. Йованович, Омонов ва Ўруновлар ўз номларига гол ёздириб қўйишга яқин келишди, лекин ҳужумни голга айлантиришни уддалай олишмади. Бу қайсидир маънода ҳимоячиларимизга огоҳлантириш бўлди. Аммо, биринчи таймнинг қўшиб берилган дақиқаларида Шавкат Саломов Меленчук билан бирга-бир вазиятга чиқди. "Олмалиқ" футболчиси тўпни дарвозабонимиз устидан "илиб қўймоқчи" бўлди, бироқ тўп тўсинга тегди. Қайтган тўп эса Акбаровга тегиб дарвозамиз тўридан ўрин олди. Танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобида йўл олишди.

Иккинчи бўлим ҳам илк 45 дақиқа сингари шиддатли ўтди. Лекин, беллашувдаги учинчи голни рақиб киритишни уддасидан чиқди. Арслонмурод Омонов Пиримов томонидан узатилган тўпни "лочинлар" дарвозасига киритди. "Навбаҳор"ни бу гол "синдирмади". Аксинча, орадан 10 дақиқа ўтган Шаҳбоз Эркинов дубльни расмийлаштирди, 2:2. Учрашувнинг қолган қисмида қимматли ғалаба учун ҳар икки жамоа бор кучи билан ҳаракат қилди. Ўз навбатида бу урунишлар футболчиларнинг эхтиросларига ҳам таъсир ўтказди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида "Навбаҳор"нинг икки голига кўмаклашган Отабек Валижонов иккинчи маротаба сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. Камчиликда қолган майдон эгаларида ғалаба тўпини уриш учун қолган дақиқаларида имкон бўлмади. Шундай қилиб учрашув 2:2 ҳисобида якун топди. Эътиборлиси "Навбаҳор" ва "Олмалиқ" ўртасидаги Наманганда ўтган учрашувларда 2012 йилдан буён 4 та гол урилмоқда.

 

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" 2:2 (1:1). 23 май. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ. 
Ҳакамлар: В. Цейтлин - 8,2, О. Абдувосилов - 8,6, Т. Гайнулин - 8,0, Р. Копадзе - 8.
Назоратчи - Р. Серазиддинов.
УзПФЛ вакили - Б. Хайдаров.
«Навбаҳор»: 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов (9. Илҳом Бойдедаев, 82), 8. Азим Аҳмедов, 11. Отабек Валижонов, 22. Шаҳбоз Эркинов (17. Азамат Бобожонов, 90+1), 25. Муйдин Мамазулумов (20. Улуғбек Бақоев, 58), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 89. Бобир Акбаров.
"Олмалиқ": 1. Тимур Ғаниев, 4. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 7. Ғулом Ўрунов, 10. Шавкат Саломов, 11. Зоҳир Пиримов (27. Никита Павленко, 73), 19. Ислом Иномов, 21. Саламат Қуттибаев, 24. Диёр Туропов (9. Ислом Исоқжонов, 84), 55. Адриан Кашкавал, 70. Арслонмурод Омонов, 84. Неманья Йованович.
Голлар: Ш. Эркинов (38, 68) - Ш. Саломов (45+2), А. Омонов (59)
Огоҳлантиришлар: О. Валижонов (13), Ю. Рижко (35), У. Бақоев (62), Д. Жабборов (70) - И. Иномов (28), А. Ҳожиакбаров (67), Н. Йованович (90+5), И. Исоқжонов (90+5).
Четлатиш: О. Валижонов (90+5, иккинчи огоҳлантириш)

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ