pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшлар лигаси: "Олмалиқ" билан кучлар тенг келди
22.05.2015 18:27

Бугун Ёшлар лигасида 10 тур беллашувларига старт берилди. Ёшларимиз олмалиқлик тенгқурларини ўз майдонларида қабул қилишди. Жанговор ва муросасиз руҳда ўтган учрашувда дуранг натижа қайд этилди.
Илк 45 дақиқа деярли тенгкурашлар остида ўтди. Меҳмонлар узоқ масофадан зарбалар йўллаш орқали гол уришга урунишган бўлишса, Камол Жўнашев шогирдлари тезкор қарши ҳужум такшил этиш ҳамда стандарт вазиятлар эвазига Акмал Ортиқов дарвозаси олдида хавф туғдиришди. Аммо, гол уриш меҳмонларга насиб этди. Биринчи бўлим тугашига беш дақиқа қолганида Омон-Биик Ҳалилов ўз жарима майдони ичида Дониёр Набиевни ўйин қоидасини бузган ҳолда тўхтатди деб топган бош ҳакам дарвозамизга пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини Сарвар Жўраев бехато бажариб, беллашувда ҳисобни очди. Танаффусга қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди.
Учрашувнинг иккинчи ярмини "ёш лочинлар" биринчисига қараганда мазмунлироқ ўтказишди. Қанотлардан "навбаҳорчилар" фаолроқ фойдалана бошлашди. Шунингдек таркибда амалга оширилган щзгаришлар ҳам ўзини оқлади. Майдон эгалари ҳисобдаги мувозанатни тиклаш мақсадида бор куч билан олдинга ўтишди. Тинимсиз ўтказилган босимлар 74- дақиқага келиб самара келтирди. Илҳом Алибоев жамоадоши тепган тўп йўлига оёғини қўйиб гол муаллифига айланди. Шундан сўнг ҳам икки томонда ҳисобда олдинга чиқиб олишга қулай имкониятлар бўлди. Ёшларимиздан омад юз ўгириб, уларнинг йўллаган зарбаларига аниқлик етишмади. 84 дақиқада Нодир Ашурматов муқаррар голдан жамоани сақлаб қолганини ҳам эътироф этиш жоиз. Ўйин охиригача 1:1 ҳисоби ўзгармади.  

"Навбаҳор" - "Олмалиқ" (0:1). 22 май. Тўрақўрғон. "Ёшлик" ўйингоҳи. 
Ҳакамлар: Р. Копадзе, И. Носиров, А. Жабборов, Э. Турсунов.
Назоратчи - Р. Серазитдинов.
"Навбаҳор": 32. Нодир Ашурматов, 3. Омон-Биик Ҳалилов, 6. Суннатилло Мамадилев (29. Азамат Бобожонов, 46), 7. Саодор Теляков, 10. Азиз Турғунбоев (9. Акбарали Холдоров, 74), 21. Муҳаммад Расулов, 22. Санжар Тошпўлатов, 23. Илҳом Алибоев, 25. Мухриддин Мўминов (2. Азиз Умаров, 46), 27. Тимур Кагиров, 88. Ҳожиакбар Юнусов (11. Акбаршо Рашидхонов, 68).
Захира: 83. Амир Эргашев,  8. Иброҳим Исмоилов,  18. Фаррух Умаралиев, 
"Олмалиқ": 25. Акмал Ортиқов, 3. Азамат Исроилов (23. Пўлат Тулаков, 46), 4. Улуғбек Худойбердиев, 6. Муҳаммад Исаев (7. Дадахон Юсупов, 46), 8. Диёр Усмонхўжаев, 10. Абдумалик Тошпўлатов, 11. Қадамбой Нурматов, 12. Сарвар Жўраев (17. Абдулазиз Жўрабоев), 13. Дониёр Исмоилов (22. Сергей Машарипов, 54), 14. Дониёр Набиев (9.Анвар Сапаров, 79), 20. Мурод Ахатов.
Голлар: И. Алибоев (74) - С. Жўраев (40, пен.)
Огоҳлантиришлар: И. Алибоев (35), С. Тошпўлатов (79) - А. Ортиқов (16), М. Исаев (45+1), С. Машарипов (61), Д. Усмонхўжаев (68).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ