pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ўсмирларимиз ярим финалга чиқишди
21.05.2015 15:53

Айни кунларда Самарқандда 16 ёшли футболчилар ўртасида «Умид Кубоги-2015» Республика турнири бўлиб ўтмоқда. Жорий йилги мусобақада 11 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун курашга киришганди. “Навбаҳор” футбол клубига қарашли “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби терма жамоаси ҳам турнирда иштирок этмоқда. Ёш футболчиларимиз баҳсларга “В” гуруҳида киришишганди. Аъзам Ражаббаев мураббийлигидаги ўсмирларимиз дастлабки турда Жиззах вилояти жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратишганди. Сўнгги турда Андижон билан ўтган учрашувда футболчиларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Андижон ва Жиззах жамоалари ўзаро дуранг қайд этишгани боис ўсмирларимиз гуруҳда иккинчи ўринни банд этган ҳолда чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди. 
Чорак финалда ўсмирларимизга Бухоро терма жамоаси футболчилари рақиблик қилишди. Муросасиз руҳда ўтган учрашувда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Жамоамизнинг ҳар икки голига Абдулазиз Жалилов муаллифлик қилди. Ярим финал йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимиз навбатдаги учрашувда Тошкент шаҳри жамоаси яъни “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчилари билан баҳс олиб боришади. Ёш “пахтакор”чилар чорак финалда Тошкент вилояти терма жамоасини йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганлигини қўшимча қилиш жоиз. Иккинчи ярим финал ўйинида эса Самарқанд ва Фарғона вилояти вакиллари ўзаро куч синашишади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ