pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг
16.05.2015 21:27

"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани биринчи қисмида "Навбаҳор" мураббийи Зохид Нурматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди: - Ўйин жуда шиидатли бўлди. Ҳар икки жамоа бор кучи билан ҳаракат қилиб, чиройли ўйин кўрсатишди. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик деб ҳисоблайман. Ҳимоядаги хатоликларимиз туфайли имкониятни бой бердик. "Андижон" ҳам борган сари яхши шаклланиб бормоқда. Бошқа жамоалар борасида ҳеч қачон салбий ёки ижобий фикр билдирмайман. Доимо рақибларимга омад тилаб келганман. Бугун иккита жамоа бир-бирига мос эди. "Андижон"га қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Уларни яхши ўрганиб чиққанмиз, бироқ юқорида таъкидлаб ўтганимдек, ҳимоядаги икки қўпол хатолик бизга қимматга тушди. Албатта, Бахтиёр Ашурматовнинг жамоадаги ўрни беқиёс. Ўйинчиларимиз яхшидаражада тўп суришди деб ҳисоблайман. Бироқ, жамоани Бахтиёр Аъзамович бошқарганида ғалаба қозонишимиз мумкин бўларди.

Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Андижон" бош мураббийи Эдгар Гесс иштирок этди: - Жамоалар очиқ футбол намойиш этишди. Назаримда мухлисларга ҳам бугунги ўйин манзур бўлди. Наманганликлар ҳам биз ҳам мазмунли ўйнадик. Хатто ёмғир ва шамол бўлишига қарамай мухлислар ўйингоҳни тарк этишмади. Дарвозабонимизга тўхталиб ўтадиган бўлсам, у биринчи бўлимда икки вазиятни жамоани қутқариб қолди. Беллашувдан сўнг қаерда хатога йўл қўйганим, қайси қарорни тўғри қабул қилганимни ўйлайман. Четлатишларга тўхталадиган бўлсам, Отаханов шундоқ ҳам тўртинчи сариқ карточкани ишлаб олганди ва кейинги беллашувни қолдириши аниқ бўлган. Аммо, Санжар Асқаралиев бугун жамоани қийин ахваолга солиб қўйди. Жамоа сардори бунга йўл қўймаслигилозим. Меҳмонлар эса унинг феъл-атоврини билган холда уни шундай холга келишига мажбур қилишди. Умуман олганда Санжар ўз вазифасига профессионаллларга хос бўлмагандек ёндашди.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ