pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Жанговор ўйинда "Андижон" ғолиб
16.05.2015 21:26

Бугун Ўзбекистон чемпионати 9- тур ўйинлари доирасидан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. "Водий дербиси" мақомини олган ушбу беллашув муросасиз ўтиши олдиндан тахмин қилинганди. Тахминлар якунда ўз сўзини оқлади. Бунга бош ҳакам томонидан кўрсатилган огоҳлантиришлар ва четлатишлардан ҳам билиб олиш мумкин.
Биринчи бўлимда устунлик кўпроқ футболчиларимиз томонида бўлди. Бироқ, бу ҳаракатлар илк 45 дақиқа ичида ҳисобда акс этмади. Аксинча, майдон эгалари 11 метрли жарима зарбаси тепиш имконига эга бўлишди. 25 дақиқада тўп жарима майдонимиз ичида турган Сергей Георгиевнинг қўлига тегди. Равшан Эрматов пенальти белгилади ва футболчимизга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. Иброҳим Отахонов пенальтидан унумли фойдаланиб, учрашувда ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтгач "Андижон" сардори Санжар Асқаралиев Азим Аҳмедов билан тортишиб қолди. Аввал огоҳлантириш олган Асқаралиев иккинчи бор огоҳлантирилиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Футболчиларимиз ҳужумкорликни тўхтатишгани йўқ. Аммо, яратилган вазиятларнинг аксариятида рақиб дарвозабони Геннадий Мошняга хавфларни бартараф этишга муваффақ бўлди. Танаффусга қадар 1:0 ҳисоби ўзгармади.
Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки томон ҳужумкор ўйин намойиш этди. Натижада бу урунишлар ҳисобда ўз аксини топди. Захирадан майдонга тушган Мўйдин Мамазулунов 71 дақиқада аниқ ва чиройли зарбаси билан ҳисобни тенглаштиришга эришди. Лекин, голлар ёмғири бу билан тўхтаб қолгани йўқ. Орадан беш дақиқа ўтгач Предраг Вуйович майдон эгаларини ҳисобда олинга олиб чиқди. Аммо, мезбонлар дарвозабонининг қўпол хатосини пайқаган Шаҳбоз Эркинов 77 дақиқада майдон марказидан яна ҳисобда мувозанатни тиклади. Бироқ, беллашув охирлаб бораётган бир паллада Сайриддин Ғаффоров ўз номига гол ёздириб, учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди, 3:2. "Водий дербиси"да мезбонлар ғолиб бўлишди.

"Андижон" - "Навбаҳор" 3:2 (1:0). 16 май. Андижон. "Соғлом авлод" ўйингоҳи. 1325 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент)
"Андижон": 12. Геннадий Мошняга, 3. Даврон Турсунов, 6. Иброҳим Отахонов, 10. Предраг Вуйович, 11. Абдумалик Абдуллаев (70. Фарруҳ Шотурсунов, 72), 17. Темур Васильев, 18. Рустам Аъзамов (9. Лочин Солиев, 46), 21. Жавлон Гусейнов, 22. Иқбол Акрамов (20. Сайриддин Ғаффоров, 46), 23. Санжар Асқаралиев, 55. Асрор Раҳмонов. 
"Навбаҳор": "Навбаҳор": 46. Хуршид Хўжаев, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов (6. Суннатилло Мамадалиев, 79), 9. Илҳом Бойдедаев, 11. Отабек Валижонов (25. Мўйдин Мамазулунов, 68), 22. Шаҳбоз Эркинов (10. Алишер Маҳмудов, 87), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 91. Сергей Георгиев.
Голлар: И. Отахонов (26), П. Вуйович (76), С. Ғаффоров (85) - М. Мамазулунов (71), Ш. Эркинов (77)
Огоҳлантиришлар: С. Асқаралиев (14), П. Вуйович (31), И. Отахонов (81) - С. Георгиев (21), А. Аҳмедов (34), Д. Жабборов (43), Ш. Эркинов (89)
Четлатишлар: С. Асқаралиев (иккинчи огоҳлантириш, 34), И. Отахонов (иккинчи огоҳлантириш, 90+2) - С. Георгиев (иккинчи огоҳлантириш, 25).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ