pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Андижон" - "Навбаҳор": ПРЕВЬЮ
15.05.2015 20:27

Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги турида футболчиларимиз “Андижон” меҳмони бўлишади. 16 май куни “Соғлом Авлод” ўйингоҳида ўтадиган баҳсда мухлисларни қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишларига шубҳа йўқ. Андижондаги учрашувни Равшан Эрматов бошчлигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Абдухамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида фарғоналик Рустам Толибжонов қайд этилган. Арслан Хотамов Андижонга назоратчи сифатида ташриф буюради. ПФЛ вакили сифатида Валерий Лёткин учрашувни кузатиб боради. Айни пайтда футболчиларимиз навбатдаги водий "дерби"сига катта иштиёқ билан тайёргарлик кўришмоқда. Йигитларнинг барчаларининг кайфиятини кўтаринки руҳда эканлигини ҳам айтиш жоиз. Учрашувда сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис ҳужумчимиз Улуғбек Бақоев майдонгйа туша олмайди. Шунингдек ҳимоячи Бобур Акбаров ҳам дисквалификация муддатини ўтаётгани боис ушбу учрашувда "Навбаҳор"га ёрдам бера олмайди. “Лочинлар” "Андижон" билан шу кунга қадар 42 бор ўзаро майдонга тушишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 22 тасида "Навбаҳор" ғалабани тантана қилган. Ўн икки бор дуранг қайд этилган бўлса, саккиз ўйинда "Андижон" уч очкони қўлга киритган. Эътиборлиси, ушбу ғалабаларнинг барчасини қўшниларимиз ўз майдонларида қўлга киритишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 66-42, "Навбаҳор" фойдасига. Андижонда ўтган тўқнашувларнинг 21 тасидан 7 тасида дуранг кузатилган бўлса, 6 баҳсда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келган.
Жамоаларнинг Андижонда ўтган ўзаро ўйинларидаги натижалар қуйидагича кўринишга эга:
1992 йил
"Наврўз" - "Навбаҳор" 1:1
Голлар: А.Букин (70) - Р.Забиров (40).
1993 йил
"Наврўз" - "Навбаҳор" 0:0
1994 йил
"Наврўз" - "Навбаҳор" 0:1
Гол: А.Асадуллаев (70).
1995 йил
"Наврўз" - "Навбаҳор" 0:2
Голлар: Ф.Магометов (40), О.Шацких (63).
1996 йил
"Наврўз" - "Навбаҳор" 1:1
Голлар: Қ.Абдуқодиров (71-пен.) - О.Шацких (67).
1997 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 2:0
Голлар: О.Қиличев (08), С.Турсунов (58-автогол).
1998 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 1:2
Голлар: С.Гаффаров (79) - Л.Кошелев (33), З.Мусабоев (40).
1999 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 1:1
Голлар: Р.Забиров (68) – А.Солиев (25).
2000 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 4:2
Голлар: З.Мусабоев (29), Т.Мўминов (39), О.Пирматов (62-пен.), Б.Ҳамидуллаев (69) - Ш.Мирхолдиршоев (22), А.Солиев (54).
2001 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 4:0
Голлар: М.Зуҳуров (06), З.Акбаров (48-пен.), Б.Ҳамидуллаев (72), З.Мусабоев (79).
2002 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 2:0
Голлар: С.Гаффаров (24), Б.Ҳамидуллаев (68).
2003 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 0:1
Гол: Х.Каримов (58-пен.).
2004 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 0:1
Гол: П.Агбо (54).
2006 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 2:1
Голлар: Б.Ҳайдаров (45,58) – А.Асимов (20).
2007 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 3:1
Голлар: Б.Ҳамидуллаев (25), М.Фозилов (58), Д.Отаев (67) - В.Баранов (75).
2008 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 0:0
2009 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 1:1
Голлар: Д.Ваниев (77) – Д.Хожиев (33).
2010 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 5:1
Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (15,28,48-пен.), И.Отахонов (65), Б.Ҳамидуллаев (70) – Е.Сайко (77-пен.).
2011 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 0:0
2012 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 0:1
Гол: С. Ҳамидов (22).
2014 йил
"Андижон" - "Навбаҳор" 3:1
Голлар: А. Абдуқодиров (16), А. Ибрагимов (18), А. Махситалиев (42) - Ш. Эркинов (54).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ