pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бахтиёр Ашурматов: «Мухлисларимиз ўйингоҳда ажойиб муҳит яратишди»
10.05.2015 21:44

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида журналистларнинг саволларига «Навбаҳор» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов жавоб қайтарди: - Учрашувнинг биринчи бўлимида йигитлар таниб бўлмайдиган даражада ўйин кўрсатишди. Бунга нима ҳалақит қилганлигини била олмадим. Чунки бугун ўйингоҳда мухлисларимиз футболчилар учун ажойиб муҳитни яратиб беришди. Олдинги учрашувларга нисбатан кўпроқ ишқибозлар жамоамизни қўллаб-қувватлашди. Ўйиндан олдин йигитларга «Насаф»ни кучли жамоа эканлигини айтиб, биз мавсумдаги энг кучли ўйинларимиздан бирини кўрсатсак ижобий натижага эришишимиз мумкинлигини айтиб ўтгандик. Афсуски биринчи бўлимда футболчиларимиз ўзларини кўрсата олишмади. Танаффус пайтида футболчиларга футболда натижа ҳар хил бўлиши мумкин, мағлубиятга ҳам учраш мумкин. Лекин, қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар муносиб ўйин кўрсатиш лозимлигини уқтириб, биринчи навбатда мухлислар учун ўйнашларини сўрадим. Иккинчи бўлимда бошқача ўйинга гувоҳ бўлдик. Йигитлар охиригача курашишди ва ижобий натижа учун сўнгги сонияларгача умидни сўндиришмади. Тўғри биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Аммо, якунда дуранг натижа кузатилди. Бунга асосий сабаб сифатида учрашувнинг биринчи қисмида кўрсатган ёмон ўйинимизни кўрсатишим мумкин. 
- «Насаф» жамоасининг олдинги ўйинларини кузатган бўлсангиз керак. Айтингчи рақиб аввалги учрашувлардан қай тарзда фарқли ўйин кўрсатди?
- «Насаф» шаклланган кучли жамоалар сирасига киради. Боз устига жамоани тажрибали мураббий бошқармоқда. Чинданам рақибнинг олдинги учрашувларини кузатгандик. Улар ОЧЛда қатнашаётганликлари боис ўйинларда жамоа таркиби турлича бўлиб келаётганди. Афсуски «Насаф» ОЧЛнинг кейинги босқичига чиқа олмади. Айнан бу ҳол бизнинг зараримизга ишлади. Негаки, қаршиликлар асосий эътиборларини миллий чемпионатга, биринчи навбатда бизга қарши учрашувга қаратишга мажбур бўлишди. Биринчи бўлимда меҳмонлар яхши таассурот қолдиришди ва кутганимиздек тарзда ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда жамоамиз бўш ўйин кўрсатганимиз боис рақиб кучли кўринди. Танаффусдан кейин йигитлар ўзларига келишди ва бор куч ва маҳоратлари билан ҳаракат қилишди. Айнан шу сабабли «Насаф» жамоамиздан кучли кўрингани йўқ. Шу ўринда жамоамизнинг ўйини хусусида ҳам тўхталиб ўтишни истардим. Негаки йўқотишларимиз жуда ҳам кўпайиб кетди. Бобир Акаров қизил карточка олганлиги учун Тоҳир Шамсиддинов эса дисквалификация туфайли, Раҳматилло Бердимуродов, Азамат Бобожонов ва Аъзам Алиевлар жароҳат туфайли бизга ёрдам бера олишмаяпти. Бугунги учрашувда эса Роббим Ҳасанов истимаси кўтарилганлиги сабабли майдонга туша олмади. Айнан шу жиҳат ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар вазиятдан чиқишимиз талаб этилади.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 15- тур

25.06.2017


Ўтган ўйинлар

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

13

10

32

2. Қўқон-1912

14

7

26

3. Насаф

13

7

23

4. Олмалиқ

14

6

23

5. Пахтакор

14

6

21

6. Бухоро

14

6

20

7. Машъал

14

5

19

8. Навбахор

14

4

19

9. Динамо

14

5

18

10. Металлург

13

5

17

11. Қизилқум

14

4

17

12. Сўғдиёна

14

5

17

13. Бунёдкор

13

3

15

14. Шўртан

14

5

15

15. Нефтчи

14

2

11

16. Обод

14

2

9

Олий лига-2017

25/06 "Қизилқум" "Шўртан"

25/06 "Насаф" - "Навбаҳор"

25/06 "Нефтчи" "Металлург"

25/06 "Обод" "Пахтакор"

25/06 "Олмалиқ" "Қўқон-1912"

25/06 "Сўғдиёна" "Бухоро"

26/06 "Бунёдкор" "Локомотив"

26/06 "Динамо" – "Машъал"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ