pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Иродали дуранг
10.05.2015 20:44

Бугун Олий лига 9-тур беллашувлари доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди. Беллашув муросасиз кечиши олдиндан кутилганди. Зеро, қаршиликлар ОЧЛдаги иштирокларини якунлашгач бор эътиборларини ички биринчиликка қаратишлари аниқ эди. Ўз ўрнида "Навбаҳор" ҳам аввалги турда меҳмонда "Пахтакор"га имкониятни бой бергач ўз мухлислари кўз ўнгида ижобий натижа кўрсатиши талаб этиларди.
Биринчи бўлим деярли "лочинлар" устунлигида ўтди. Учрашув илк дақиқаларидан Бахтиёр Ашурматов шогирдлари рақибга кучли босим ўтказишди. Эркинов ва Бойдедаевлар Элдор Суюнов қўриқлаган дарвозани ишғол этиш мақсадида зарба йўллаб кўришди. Бироқ, футболчиларимизга бу вазиятларда омад кулиб боқмади. 27 дақиқга келиб, яратилган стандарт вазияти меҳмонлар фойдасига ишлади. Артур Геворкян бурчак тўпини ўйинга киритгач Мақсуд Каримов бўш қолган дарвозага тўпни киритиб, беллашувда ҳисобни очди. Бу гол "Навбаҳор"ни саросимага тушириб қўймади. Футболчиларимиз вазиятни ўнглаш ниятида танаффусгача қатор вазиятларга эга бўлишди. Аммо, якуний зарбаларга келганда бироз аниқлик етишавермади. Биринчи бўлим охирида ҳар икки томона аъзоларида гол уриш учун жуда яхши вазиятлар яратилди. "Аждарлар"дан Одил Хамробековнинг йўллаган зарбасини Меленчук мохирона қайтарган бўлса, "лочинлар" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркиновнинг бош билан йўналтирган тўпи дарвозас тўсинига тегиб қайтди.
Иккинчи бўлимда "Навбаҳор" янада кучлироқ ўйин намойиш этди. Сафардан ғалаба билан қайтиш илинжида "Насаф" эса қарши ҳужумларни кутиб ҳаракатланди. Буларнинг бари беллашувни қизғин ва асабий руҳда ўтишига замин яратди. Учрашув сўнгги дақиқалари ўтаётган бир паллада Азим Аҳмедов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Лекин, ярим ҳимоячимизнинг аниқ ва кучли зарбасини Элдор Суюнов қайтаришга муваффақ бўлди. Қаршиликлар 89 дақиқад учрашувга нуқта қўйишга яқин келишганди. "Насаф" сардори Артур Геворкян бирга-бир вазиятда захирадан майдонга тушган Хўжаев қўриқлаган дарвозани ишғол эта олмади. Қўшиб берилган дақиқаларда иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш мақсадида майдонга туширилган футболчилар фойда келтиришди. Улуғбек Бақоев узатган тўпни Мўйдин Мамазулунов боши билан чиройли тарзда "Насаф" дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа футболчиларимиз иродлари дуранг қайд этишди.      

"Навбаҳор" - "Насаф" - 0:1. (0:1). 10  май. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ.
Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи - А. Арутюнов (Тошкент).
"Навбаҳор": 1. Александр Меленчук (46. Хуршид Хўжаев, 46), 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов (25. Муйдин Мамазулумов, 68), 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Алишер Маҳмудов (20. Улуғбек Бақоев, 46), 11. Отабек Валижонов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 91. Сергей Георгиев.
"Насаф": 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 9. Илҳом Шомуродов, 15. Рой Рок, 17. Артур Геворкян, 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (18. Баҳром Абдураҳимов, 57), 23. Шерзод Аъзамов, 32. Ҳамза Каримов, 33. Одил Ҳамробеков (5. Ботир Қораев, 74), 34. Фарруҳ Сайфиев.
Голлар: М. Мамазулунов (90) - М. Каримов (27).
Огоҳлантиришлар: О. Валижонов (61), У. Бақоев (81), М. Мамазулунов (90+1) - Ш. Гадоев (22).


 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

7

6

18

2. Қўқон-1912

8

5

17

3. Машъал

8

4

14

4. Динамо

8

4

14

5. Навбахор

8

4

14

6. Бухоро

8

4

13

7. Насаф

7

3

11

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Қизилқум

8

2

9

11. Шўртан

8

3

9

12. Олмалиқ

8

2

9

13. Сўғдиёна

8

2

8

14. Нефтчи

8

1

6

15. Обод

8

1

6

16. Металлург

7

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ