pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Яна бир гол...
01.05.2015 21:44

Бугун Олий лига 7 тур доирасидан ўрин олган учрашувлар старт олди. Куннинг иккита беллашувидан бири Тошкентда "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Майдон эгаларининг урган ягона голи учрашув тақдирини хал қилди.
Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳимоявий ўйин намойиш этди. Майдон эгалари "Навбаҳор" ҳимоя қўрғонини ёришни уддасидан чиқмагач олис масофадан Меленчук дарвозасини нишонга олиб кўришди. 25 дақиқада шундай зарбалардан фақатгина Каримовнинг тепган тўпи хавфли кўриниш хосил қилди. Аммо, Меленчук илк 45 дақиқа мобайнида Самвел Бабаян бошчилигидаги "шерлар"га гол уришга имкон қолдирмади.  
Иккинчи бўлим бошида Виктор Серазиддинов Бобур Акбаровни майдондан четлатишга қарор қилди. "Навбаҳор" бир киши кам бўлиб ҳаракатланишга мажбур бўлди. Рақиб эса шундан сўнг ҳужумкорликни оширишди. Бу урунишлар 84 дақиқага келиб ўз самарасини берди. Мерзляковнинг чап қанотдан оширган тўпини Станислав Андреев боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Учрашув охиригача "лочинлар" харчанд урунишмасин ҳисобни тенглаштиришни иложи бўлмади. Бу сафар ҳам битта гол "Навбаҳор"ни мағлубиятга учрашига сабаб бўлди. Жамоаларнинг ўтган йилги сўнгги тўқнашувда ҳам "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" - 1:0 (0:0). 1 май. Тошкент. "Пахтакор" ўйингоҳи. 1849 томошабин.
Ҳакамлар: В. Серазиддинов (Тошкент) - 8,2, Р. Шояхметов (Тошкент) - 8,4, В. Лушин (Гулистон) - 8,4, А. Мўминов (Тошкент вил.) - 8.
Назоратчи - И. Мустафин.
ПФЛУз вакили - Г. Ртвеладзе
"Навбаҳор": 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов, 6. Суннатилла Мамадалиев (50. Юрий Рижко, 53), 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 22. Шаҳбоз Эркинов (20. Улуғбек Бақоев, 65), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 89. Бобур Акбаров, 91. Сергей Георгиев (11. Отабек Валижонов, 86).
"Пахтакор": 12. Александр Лобанов, 2. Егор Кримец, 4. Аднан Ораховац (7. Кахи Махарадзе, 68), 8, Шерзод Каримов, 9. Жалолиддин Машарипов (18. Баходир Пардаев, 59), 11. Игорь Сергеев, 15. Жавоҳир Соҳибов, 23. Александр Мерзляков, 24. Даврон Ҳошимов (20. Анвар Солиев, 77), 28. Станислав Андреев, 29. Владимир Козак.
Гол: С. Андреев (83).
Огоҳлантиришлар: А. Саматов (4) - А. Мерзляков (41), Ж. Машарипов (49), Е. Кримец (59), Ж. Соҳибов (75).
Четлатиш: Б. Акбаров (48).

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ