pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Пахтакор" - "Навбаҳор": ПРЕВЬЮ
30.04.2015 19:43

Эртага Олий лига 7 тур ўйинлари старт олади. Ушбу турда "Навбаҳор" сафарда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси меҳмони бўлади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ўтган турда Самарқанднинг "Динамо" клубини енгиб, мамлакат кубоги доирасида "Аланга" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонгач беллашувга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик олиб бормоқда. Амалдаги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" эса 6- турда "Локомотив"га мағлуб бўлди. Эндиликда пойтахтликлар ўз мухлисларини хурсанд этишни ният қилганликлари аниқ. Шу боисдан Самвел Бабаян бошчилигидаги "шерлар" билан тўқнашув томошабинларни зериктирмаслиги турган гап.
Жамоаларнинг ўзаро беллашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, «Пахтакор»да устунлик катта эканлигига гувох бўлиш мумкин. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" умумий ҳисобда Ўзбекистон чемпионатида 46 маротаба ўзаро куч синашишган. 29 баҳс «Пахтакор» ғалабаси билан якун топган бўлса, 11 ўйинда «Навбахор» қўли баланд келган, 6 қарама-қаршиликда дуранг кузатилган. Тўплар нисбатидаги кўрсатги 80-36, рақиб фойдасига. Жамоамиз охирги маротаба Тошкентдан 1997 йилда очко олиб қайтган. Ўшанда "навбаҳорчилар" меҳмонда 2:2 ҳисоби қайт этишган.
Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари статистикасига назар ташлаб, айрим қизиқарли рақамларга гувоҳ бўлиш мумкин. Масалан Александр Гейнрих қарама-қаршиликлардаги тўпурар номига эга бўлиб турибди. «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилган Гейнрих «Навбаҳор» дарвозасини саккиз бор нишонга олган. Яна бир собиқ «пахтакор»чи Зайниддин Тожиев ҳисобида бешта гол бор. «Навбаҳор» сафида майдонга тушган Олег Шацких, Леонид Кошелев ва Шуҳрат Мирхолдиршоевлар тўрт мартадан пойтахтликлар дарвозасини нишонга олишган. Эътиборли жиҳати Кошелев ҳар икки жамоада ҳам гол уришга эришган. Яъни «Навбаҳор»дан кетган Леонид «Пахтакор» сафида уч бор муваффақият қозонган. Шунингдек, Владимир Баранов ҳамда Вадим Котельниковлар ҳам ҳар икки жамоа таркибида муваффақият қозонишган.
«Пахтакор» жамоасининг шу кунга қадар «Навбаҳор» дарвозасига киритган 80 та голининг ўнтасини пенальтидан урилганлигини эътироф этиш ўринли. Яна иккита голга эса жамоамиз таркибида ҳаракат қилган Шавкат Раимқулов ва Дониёр Усмоновлар муаллифлик қилишган. Яъни ушбу ҳимоячилар ўз дарвозаларига тўп киритиб қўйишган.
2009 йилги чемпионатнинг иккинчи даврасидан ўрин олган учрашувда Александр Гейнрих қарама-қаршиликлардаги ягона «хет-трик» муаллифига айланганди. Учрашувда қайд этилган 7:0 ҳисоби ўзаро ҳисоб-китобдаги энг йирик натижа бўлиб тарихга кирган. Ўйинлар давомида еттита «дубль» кузатилганлигини ҳам қўшимча қилиш лозим. «Дубль»ларнинг иккитасига «Навбаҳор» таркибида ҳаракат қилган Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Александр Шадринлар муаллифлик қилишган.
«Пахтакор» ўзаро ўйинларнинг еттитасида йирик ҳисобдаги ғалабаларни қўлга киритган. Йирик натижалар 2000 йилдан кейин кузатилганлигини ҳам қўшимча қилиш мумкин. Ҳозирча жамоамиз ҳисобида ана шундай йирик ғалабалар мавжуд эмас.
Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлаган дастлабки йилларда рақибларнинг ўзаро ўйинларида нисбатан тенглик кузатилганди. Аммо, кейинчалик «Пахтакор»ни кучли таркибга эга бўлиши ва деярли ҳар бир мавсум учрашувларида фақат ғалабани тантана қилиши ўртадаги фарқни катта бўлишига олиб келганди.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 19.30 да бошланадиган «Пахтакор» - «Навбахор» учрашувини Виктор Серазиддинов бошқаради. Равиль Шояхметов ва Владлен Лушин ён ҳакам вазифасини бажаришса, Абдураҳим Мўминов захира рефериси сифатида қайд этилган. Игорь Мустафин беллашувни назорат қилиб боради.

1992 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол: Н.Ҳасанов (60).

1993 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:2
Голлар: Р.Галиев (10), Ш.Мақсудов (31), В.Кечинов (70-пен.) – В.Келдиев (12), Қ.Абдуқодиров (27).

1994 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:1
Голлар: А.Раҳимов (63) – С.Арслонов (30).

1995 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:2
Голлар: А.Маъруфалиев (17) – О.Шацких (31), З.Мусабоев (87).

1996 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:1
Голлар: Р.Бозоров (13,76), С.Ходиев (81) – Ф.Магометов (82).

1997 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:2 
Голлар: А.Абдураимов (29-пен.), С.Моргулис (72) – О.Шацких (01), Қ.Абдуқодиров (27).

1998 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: И.Шквирин (4-пен.,62).

1999 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:1
Голлар: А.Хвостунов (23), И.Шквирин (42-пен.), А.Абдураимов (78) – Л.Кошелев (43).

2000 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: И.Шквирин (13), В.Баранов (21) – Л.Кошелев (19).

2001 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: В.Лютий (31), Л.Кошелев (72) – В.Котельников (67).

2002 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 5:1
Голлар: Н.Қуттибоев (6), Л.Кошелев (10), В.Кирьян (59), Г.Гочкулиев (71), В.Котельников (75) – Ш.Мирхолдиршоев (65).

2003 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол: М.Бикмаев (75).

2004 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:0
Голлар: Л.Кошелев (12), З.Тожиев (45+1,69).

2005 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: А.Гейнрих (61), Л.Кошелев (84).

2006 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:0
Голлар: З.Тожиев (45), С.Жепаров (45+1-пен.), А.Солиев (48).

2007 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: С.Жепаров (3), А.Солиев (5).

2008 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:0
Голлар: А.Гейнрих (64-пен.), С.Абдуллаев (82), О.Аҳмедов (90+2).

2009 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 7:0
Голлар: А.Гейнрих (4,42,48), О.Аҳмедов (24,62), Ғ.Ўрунов (66), Ф.Тожиев (75-пен.).

2010 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 3:1
Голлар: Д.Усмонов (45-автогол), А.Гейнрих (48,60) - А.Абдуллаев (74).

2011 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: Т.Абдухолиқов (28), Д.Савич (35) – О.Валижонов (31).

2012 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: В.Козак (14), К.Махарадзе (77-пен.) – И.Бойдедаев (90).

2013 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:0
Голлар: И.Сергеев (20), Ж.Оганесян (37).

2014 йил
«Пахтакор» - «Навбаҳор» - 2:1
Голлар: И.Сергеев (5), Б.Миладинович (90+4-пен.) – Б.Ёқубов (10).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ