pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Навбаҳор" 1/8 финалда
28.04.2015 21:28

Бугун Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқич ўйинлари доирасидан ўрин олган "Аланга" ҳамда "Навбаҳор" ўзаро куч синашди. Биринчи лига жамоаси устидан "лочинлар" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.
Биринчи бўлимда жамоамиз косонликлар устидан ҳар томондан устун эканлигини исботлади. Гарчи Бахтиёр Ашурматов шогирдлари сафарда ўйин ўтказаётган бўлишсада, 45 дақиқа давомида тинимсиз ҳужумлар уюштиришди. Аммо, бу урунишларнинг бари беллашувнинг биринчи қисмида голга олиб келмади. "Аланга" ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлашни уддасидан чиқди.
Иккинчи тайм бошидан "Навбаҳор" яна ўйин назоратини ўз қўлига олди. Бу эса рақибни қоида бузишга мажбур этди. 53 дақиқага келиб Алишер Маҳмудов ижро этган жарима тўпи тўғри "Аланга" дарвозасидан жой олди. Ҳисоб билан бирга футболчиларимизнинг ҳам "иштахаси" очилганини эътироф этиш жоиз. Орадан тўққиз дақиқа ўтган ҳужумчимиз Мўйдин Мамазулунов учрашувдаги ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Беллашувнинг 75 дақиқасига келиб мезбонлар ўйиндаги ҳисобни йирик кўринишга келишини таъминлашди. "Навбаҳор" ташкил этган ҳужумдан сўнг "Аланга" ҳимоячиси ўз дарвозасига тўп киритди. 3:0 ҳисоби учрашув охиригача сақланиб қолди. Шу тариқа "Навбаҳор" кейинги босқич йўлланмасига эга бўлди. Навбатдаги босқичда жамоамиз Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан куч синашади.

"Аланга" - "Навбаҳор" - 0:3 (0:0). 28 апрель. Косон. 153 томошабин.
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навои) - 8,0, Х. Шодмонов (Бухоро) - 8,0, О. Абдувосилов (Тошкент) - 8,0, Н. Қосимов (Қарши) - 8.
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
"Навбаҳор": Х. Хўжаев (Н. Ашурматов, 70), О. Ҳалилов (Ш. Эркинов, 46), Ю. Рижко, Т. Кагиров, Р. Ҳасанов (Д. Жабборов, 57), М. Расулов, О. Валижонов, И. Бойдедаев, С. Мамадалиев, А. Маҳмудов, М. Мамазулунов.
Голлар: А. Маҳмудов (53), М. Мамазулунов (62), М. Ризванов (75, автогол)
Огоҳлантириш: О. Ҳалилов (14).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 16- тур

05.08.2017


Ўтган ўйинлар

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

27/05 Навбаҳор - Бунёдкор 1:1

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

14

10

32

2. Қўқон-1912

15

7

27

3. Насаф

14

8

26

4. Олмалиқ

15

6

24

5. Пахтакор

15

7

24

6. Бухоро

15

7

23

7. Металлург

14

6

20

8. Машъал

15

5

20

9. Қизилқум

15

5

20

10. Динамо

15

5

19

11. Навбахор

15

4

19

12. Бунёдкор

14

4

18

13. Сўғдиёна

15

5

17

14. Шўртан

15

5

15

15. Нефтчи

15

2

11

16. Обод

15

2

9

Олий лига-2017

05/08 "Обод" - "Навбаҳор"

05/08 "Динамо" - "Металлург"

05/08 "Нефтчи" - "Шўртан"

05/08 "Олмалиқ" - "Бухоро"

06/08 "Қизилқум" - "Пахтакор"

06/08 "Насаф" - "Қўқон-1912"

06/08 "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

07/08 "Локомотив" - "Машъал"



Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ