pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Бахтиёр Ашурматов: “Биринчи бўлимда энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик”
25.04.2015 20:55

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди. 
Бахтиёр Ашурматов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Чемпионатни муносиб тарзда бошлай олмаганимиз сабабли ҳар бир ўйинда йўқотилган очколар ўрнини тўлдириш учун ғалаба учун ўйнашимиз талаб этилади. Шу сабабли, йигитларга “Бунёдкор”га қарши учрашувдан олдин ҳам қандай рақибга қарши, у “Бунёдкор” бўладими ёки бошқа жамоа бўлишидан қатъий назар фақат ғалаба учун ўйнашимизни таъкидлаб ўтгандим. Очиғини айтганда ютқизишга ҳаққимиз йўқ эди. Футболчиларга чиройли ўйинларимиз орқали мухлисларимизни ўйингоҳга қайтаришимиз кераклигини айтгандим. Гарчи “Сўғдиёна”га қарши баҳсда ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин савияси пастроқ бўлганди. Бугун биринчи бўлимда футболчиларимиз жорий йилги чемпионатдаги энг яхши ўйинларини намойиш этишди. Назаримда биринчи таймдаги ўйин ишқибозларимизга ёқадиган даражада бўлди. Лекин, “Динамо” ҳисобни тенглаштиргач, устунликни қўлга олиш борасида қийналдик. Танаффусдан кейин амалга оширилган ўзгаришларимиз ўз самарасини бериб, якунда ғалабани қўлга киритдик. Ушбу ютуқ билан мухлисларимизни табриклаб, уларга жамоа номидан миннатдорчилик билдириб ўтаман. Рақиб хусусида гап кетганида, шуни айтиш жоизки, биз учрашувдан олдин “Динамо”нинг “Локомотив” ва “Шўртан”га қарши ўйинларини кўриб чиққандик. Гарчи самарқандликлар имкониятни бой беришган бўлсада, яхши савиядаги жамоа эканликларини кўрсатишганди. Қолаверса, “Динамо”ни Ўзбекистондаги юқори савиядаги мураббийлардан бири бошқармоқда. Агамуродов қўл остида тўп сурганлигим боис ушбу мутахассиснинг имкониятларини яхши биламан. Жамоа чемпионатнинг дастлабки турларда атиги икки очкони қўлга киритган бўлсада, “Динамо” қолган учрашувларда яхши ва тартибли ўйин кўрсатиш орқали бошқа жамоалардан очко олишади деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб, Тачмурод Агамуродов ва “Динамо” жамоасига навбатдаги турларда омад тилайман.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 18- тур

19.08.2017


Ўтган ўйинлар

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

05/08 Обод - Навбаҳор 0:2

25/06 Насаф - Навбаҳор - 4:0

20/06 Навбаҳор - Олмалиқ 1:1

14/06 Сўғдиёна - Навбаҳор 2:1

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

17

12

39

2. Қўқон-1912

17

8

30

3. Насаф

17

9

29

4. Пахтакор

17

8

28

5. Бухоро

17

8

27

6. Бунёдкор

17

6

25

7. Навбахор

17

6

25

8. Олмалиқ

17

6

25

9. Машъал

17

6

24

10. Металлург

17

7

23

11. Қизилқум

17

5

21

12. Динамо

17

5

19

13. Шўртан

17

8

19

14. Сўғдиёна

17

5

18

15. Нефтчи

17

2

12

16. Обод

17

2

9


 

Олий лига-2017

18/08 "Металлург"-"Локомотив"

18/08 "Насаф" - "Бунёдкор"

18/08 "Динамо" - "Пахтакор"

19/08 "Нефтчи" - "Навбаҳор"

19/08 "Қизилқум"-"Қўқон-1912"

19/08 "Машъал" - "Шўртан"

19/08 "Олмалиқ" - "Сўғдиёна"

19/08 "Обод" - "Бухоро"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ