pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Тачмурод Агамуродов: “Якунда дуранг натижани ушлаб қола билмадик”
25.04.2015 20:49

“Навбаҳор” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб журналистларнинг саволларига “Динамо” жамоаси устози Тачмурод Агамуродов жавоб қайтарди.
Тачмурод Агамуродов (“Динамо” жамоаси бош мураббийи): - Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Учрашув ҳақида гап кетганида олдинги ўйинлардаги каби биз учун қийин кечди. Якунда дуранг натижани сақлаб қола билмадик. Агарда воқеалар ривожи бизнинг фойдамизга ишлаганида кўпи билан дуранг қайд этишимиз мумкин эди. Бироқ, мезбонларнинг урган иккинчи голлари чоғида бироз хушёрликни йўқотишимиз панд берди. Майдонда эса кескин кураш кечди. Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам ижобий натижани қайд этиш учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Футболда кимдир ютади, бошқаси эса мағлубиятга учрайди. 
- Жамоангиз ўйинда ёмон кўринмади. Яъни футболчилар муносиб тарзда тўп суришди. Чемпионат стартидаги натижаларни ижобий кўриниш олмаганлигига асосий сабаб нимада?
- Биринчи навбатда таркибни шакллантиришда кечикдик. Кўплаб жамоалар таркиб борасида январь ойидаёқ бир тўхтамга келиб улгуришганди. Тўғри улар сафига айрим ўйинчилар ҳам қўшилган. Лекин, уларнинг сони бир-икки нафардан ошгани йўқ. Биз эса февраль ойига келибгина таркиб йиғишни бошладик. Бундай шароитда футболчиларни жисмоний ҳолатини яхшилаш билан бир қаторда ўзаро боғлиқликни ҳам шакллантириш талаб этилади. Ихтиёримизда мавжуд бўлган вақт оралиғида рақобатга бардош бера оладиган жамоани чемпионат стартига тайёрлай олмадик. Турдан-турга жамоамиз ўйини кучайиб бормоқда. Афсуски, бундай ҳолат бизга қулайлик яратиб бермаяпти. Яъни жамоамизга осон бўлаётгани йўқ. Айнан юқоридаги сабаблар жамоамизни икки бўлим давомида бир маромда тўп суриши имкониятини бермаяпти. Аксарият учрашувларнинг сўнгги дақиқаларида рақибга имкониятни бой бериб қўймоқдамиз.

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 22-тур

21.09.2017


Ўтган ўйинлар

16/09 Навбаҳор - Металлург 2:1

07/09 Машъал - Навбаҳор 2:1

26/08 Навбаҳор - Динамо 1:0

19/08 Нефтчи - Навбаҳор 1:1

12/08 Навбаҳор - Қизилқум 3:2

 

 

Турнир жадвали

Жамоа

Ў

Ю

О

1

Локомотив

20

14

45

2

Бухоро

21

11

37

3

Насаф

20

11

35

4

Пахтакор

20

10

35

5

Бунёдкор

21

9

35

6

Қўқон-1912

21

9

34

7

Машъал

20

9

33

8

Навбахор

21

8

32

9

Олмалиқ

20

8

31

10

Металлург

21

8

26

11

Қизилқум

21

6

26

12

Динамо

21

5

22

13

Сўғдиёна

20

6

22

14

Шўртан

21

6

19

15

Нефтчи

21

2

13

16

Обод

21

2

9


 

Олий лига-2017

21/09 "Локомотив" - "Пахтакор"

21/09 "Шўртан" - "Навбаҳор"

21/09 "Динамо" - "Бунёдкор"

22/09 "Машъал" - "Бухоро"

22/09 "Металлург"-"Қўқон-1912"

22/09 "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

22/09 "Қизилқум" - "Олмалиқ"

22/09 "Обод" - "Насаф"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ