pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Нохуш анъанага чек қўйилди
25.04.2015 16:14

Бугун Олий лига 6- тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилди. Беллашув олдиндан қизғин ўтиши кутилганди. Боиси, меҳмонлар жорий мавсум бошланганидан буён хали ғалаба қозона олишмаган бўлишса, бир тур аввал "Бунёдкор"га имкониятни бой берган майдон эгалари бой берилган очколар ўрнини ушбу турда қоплаши керак эди. Қолаверса "Навбаҳор" 2011 йилдан буён ушбу жамоа устидан ўз майдонида ғалаба қозона олмаётганди. Тахминлар якунда ўзини оқлади.
Биринчи бўлим тўлиқ майдон эгалари устунлигида ўтди. Агамуродов шогирдлари Меленчук дарвозаси олдида деярли хавфли вазият содир этишгани йўқ. Ўйингоҳга йиғилган томошабинлар учрашувда ҳисоб очилишини 27 дақиқа кутишларига тўғри келди. Учрашувнинг ушбу палласида "Динамо" футболчиси Павел Смоляченко ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун бош ҳакам 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтидан биринчи урунишда Шаҳбоз Эркинов унумли фойдалан олмади. Ҳужумчининг зарбасини Андрей Мельничук қайтарган бўлсада, дарвозабондан қайтган тўпни Эркиновнинг ўзи такрорий урунишда голга айлантирди. Голдан руҳланган "навбаҳорчилар" шундан сўнг рақибга янада кучлироқ босим ўтказишди. Аммо, меҳмонлар биринчи тайм охирларида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Жарима тўпи ўйинга киритилгач тўп Максимилиан Фомин бошига тегиб Меленчук қўриқлаган дарвозадан жой олди. Танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобида йўл олишди.  
Иккинчи бўлимда футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга ўтишди. Шунингдек мураббий томонидан амалга оширилган ўзгаришлар ҳам фойда келтирганини эътироф этиш жоиз. Айнан иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар ҳаракати эвазига иккинчи гол урилди. 74 дақиқада Валижонов жарима майдони ичида рақиб ҳимоячисини ортда қолдириб, Бақоевга тўпни қолдирди. Улуғбекнинг аниқ зарбасини Мельничук қайтаришга ожизлик қилди. Ҳисобда олдинга ўтиб олган "лочинлар"да шундан сўнг ҳам яна гол уриш учун бир нечта қулай имконият бўлди. Бироқ, ўйин охиригача 2:1 ҳисоби ўзгармади. 2011 йилдан буён ўз майдонида самарқандликлар билан фақат дуранг қайд этиб келаётган "Навбаҳор" шу тариқа 4 йиллик нохуш анъанага чек қўйди.

"Навбаҳор" - "Динамо" - 2:1 (1:1). 25 апрель. Наманган. "Марказий" ўйингоҳ. томошабин.
Ҳакамлар: В. Коваленко, Н. Рўзимов, Д. Сайлавов, А. Шукуруллаев.
Назоратчи - Ғ. Каримов.
"Навбаҳор": 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов, 6. Суннатилло Мамадалиев (20. Улуғбек Бақоев, 58), 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 22. Шаҳбоз Эркинов (11. Отабек Валижонов, 65), 27. Роббим Ҳасанов, 29.Дилшод Жабборов, 89. Бобир Акбаров, 91. Сергей Георгиев (10. Алишер Маҳмудов, 83).
"Динамо": 27. Андрей Мельничук, 4. Бунёд Исроилов, 6. Максимилиан Фомин, 7. Отабек Зокиров, 9. Павел Смоляченко, 10. Азиз Ибрагимов, 11. Александр Болиян (17. Жасур Азимов, 57), 16. Акмал Холмуродов, 19. Ислом Шарипов (29. Маъруф Муродов, 66), 33. Николай Чипев (8. Константин Мандриченко, 82), 55. Аваз Агалиев.
Гол: Ш. Эркинов (27), У. Бақоев (74) - М. Фомин (41).
Огоҳлантиришлар: Д. Жабборов (12), С. Мамадалиев (40) - М. Фомин (47).

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 12- тур

27.05.2017 19:00


Ўтган ўйинлар

18/05 Бухоро - Навбаҳор 3:3

12/05 Навбаҳор-Қўқон-1912 1:1

04/05 Навбаҳор-Локомотив 2:2

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

10

7

23

2. Қўқон-1912

12

6

23

3. Насаф

11

6

20

4. Машъал

12

5

18

5. Пахтакор

12

5

18

6. Бухоро

12

5

17

7. Навбахор

11

4

17

8. Олмалиқ

11

4

16

9. Динамо

12

4

15

10. Сўғдиёна

12

4

14

11. Қизилқум

12

3

14

12. Шўртан

11

4

12

13. Металлург

11

3

11

14. Бунёдкор

10

2

11

15. Нефтчи

11

2

10

16. Обод

12

2

9

Олий лига-2017

26/05 "Динамо" – "Қизилқум"

26/05 "Қўқон-1912" – "Бухоро"

26/05 "Машъал" – "Обод"

26/05 "Металлург" – "Насаф"

26/05 "Пахтакор" – "Сўғдиёна"

27/05 "Навбаҳор""Бунёдкор"

27/05 "Локомотив" "Нефтчи"

27/05 "Шўртан" "Олмалиқ"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ