pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
Ёшларимиздан иродали ғалаба
24.04.2015 18:00

Бугун Ёшлар лигаси 6-тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" Тўрақўрғондаги "Ёшлик" ўйингоҳида Самарқанднинг "Динамо" клубини қабул қилди. Мавсумни муваффақиятли бошлаган ўринбосарларимиз сўнгги икки турда қимматли очколарни йўқотгани боис ушбу турда ўз майдонида ғалабани кўзлаб майдонга тушишганди. Амалда кўзланган мақсад чиройли тарзда амалга оширилди.

Беллашув кутилмаганда меҳмонларнинг тезкор голи билан бошланди. "Динамо" футболчиси Мурод Ражабов ҳисобни очди. Лекин, "ёш лочинилар" бундан тушкунликка тушишмади. Аксинча, ҳужумкорликни оширган Камол Жўнашев шогирдларининг урунишлари 37 дақиқага келиб ўз самарасини берди. Илҳом Алибоев аниқ зарбаси билан самарқандликлар дарвозасига тўпни жойлаб қўйди. Танаффусгача 1:1 ҳисоби ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ёшларимиз ғалабага бўлган иштиёқларини рақибга кўрсатишди. Шунингдек таркибда амалга оширилган ўзгаришлар ҳам жамоа ўйинини кучайишига замин яратди. Беллашув охирлаб бораётганда Теляковнинг жаримадан ошириб берган тўпини Кагиров рақиб дарвозасига йўллаб, "Навбаҳор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув сўнггида захирадан майдонга туширилган Инамовнинг тўп оширишидан сўнг Алибоев дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, дубльни расмийлаштирди.
"Навбаҳор" - "Динамо" - 3:1 (1:1). 24 апрель. Тўрақўрғон. "Ёшлик" ўйингоҳи. 252 томошабин.
Ҳакамлар: А. Шукуруллаев - 7,9, Р. Ғофуров - 8,3, А. Ражаббаев - 8,4, А. Жабборов - 8.
Назоратчи - Ғ. Каримов.
“Навбахор”: Ашурматов, Ҳалилов, Юнусов, Теляков (Ботирханов, 90+2), Исмаилов (Инамов, 60), Турғунбаев (Холдоров, 75), Расулов, Тошпўлатов, Алибаев, Мўминов (Рашидханов, 78), Кагиров.
“Динамо”: Тоштурдиев (Матризаев, 90), Тўйчибоев (Шарипов, 42), Ражабов ( Кучимов, 70), Нуриддинов, Абдусалимов, Мандриченко (Муродов, 44), Локаев, Боймаматов, Олимхонов, Файзуллаев (Курбонов, 70), Сиддиқов.
Голлар: И. Алибаев (37, 88), Т. Кагиров (81) - М. Ражабов (4).
Огохлантиришлар: С. Теляков (44) - К. Мандирченко (17), М. Тўйчибаев (34), А. Сиддиқов (38).
Четлатиш: Т. Шарипов (85, "Динамо").

 

 

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 8- тур

28.04.2017


Ўтган ўйинлар

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

16/03 Навбаҳор - Нефтчи 1:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Навбахор

7

4

14

4. Динамо

7

4

13

5. Насаф

6

4

12

6. Машъал

7

3

11

7. Бухоро

7

3

10

8. Бунёдкор

6

2

9

9. Шўртан

7

3

9

10. Қизилқум

7

2

8

11. Олмалиқ

7

2

8

12. Пахтакор

7

2

7

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

5

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

28/04 "Пахтакор" "Навбаҳор"

28/04 "Машъал" – "Бунёдкор"

29/04 "Шўртан" – "Қўқон-1912"

29/04 "Динамо" – "Сўғдиёна"

29/04 "Қизилқум" "Насаф"

29/04 "Локомотив" – "Обод"

29/04 "Металлург" – "Бухоро"

29/04 "Нефтчи" – "Олмалиқ"

 

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ