pfcnavbahor.uz "Навбаҳор" профессионал футбол клубининг расмий сайти
"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг
19.04.2015 00:40

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистлар саволларига жавоб берди: "Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаб туриш учун Намангандан келган барча мухлисларимизга ташаккур билдирмоқчиман. "Бунёдкор" иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин намойиш этди. Учрашувдаги биринчи гол йигитларни бироз "синдирди". Шогирдларим ўзларига келгунига қадар мезбонлар иккинчи голни ҳам уришга эришишди. Учрашувдан аввал Ҳамдамов чап оёқда хавфли зарба йўллашга қодирлигини ўйинчиларга ўқтиргандик. Афсуски, берилган кўрсатмаларни футболчилар тўла бажаришмади. "Бунёдкор"да индивидуал кучли футболчилар кўпроқ. Мураббий сифатида ўзимга савол бераман: "Нима учун 2 тўп фарқи билан мағлубиятга учраб турганимизда йигтларни намойиш этган ўйини, гол уришга бўлган иштиёки ва олдинга интилишлари биринчи бўлимда кузатилмади? Улардан илк дақиқалардан шундай ўйин кўрсатишларини сўраймиз. Беллашувдан аввал олис масофалардан зарба бериш кераклигини йигитларга таъкидлагандик. Бизда Шихов ва Аҳмедов сингари кучли зарба йўллай оладиган футболчилар бор. Бироқ, рақиб ҳимоячилари бугун бунга деярли йўл қўйишмади".
Матбуот анжумани иккинчи қисмида "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди. "Табиийки натижадан қониқдим, аммо ўйин сифатида бўйича бундай деб айтолмайман. Биласизми, мен рақамларга таянган холда иш олиб бораман. Баъзи учрашувда у ёки бу футболчи ёрқин ўйин намойиш этгандек кўринсада, рақамда у энг охирги кўрсатгич қайд этган бўлиши мумкин. Мухлислар учун томошабоп футбол керак. Миллионлар ўйини буни голлар орқали кўрсатилади. Афсуски, бугун барча имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Акс холда ҳисоб 2:1 эмас, 5:1 ҳам бўлиши мумкин эди".

 

Навбатдаги учрашув

Олий лига, 9- тур

04.05.2017


Ўтган ўйинлар

28/04 Пахтакор - Навбаҳор 1:0

22/04 Навбаҳор - Шўртан 1:0

15/04 Металлург - Навбаҳор 0:0

07/04 Навбаҳор - Машъал 1:0

31/03 Динамо - Навбаҳор 0:1

 

 

 

 

 

 

 

Турнир жадвали

№ Жамоа

Ў

Ю

О

1. Локомотив

6

5

15

2. Қўқон-1912

7

4

14

3. Машъал

8

4

14

4. Навбахор

8

4

14

5. Динамо

7

4

13

6. Насаф

6

3

10

7. Бухоро

7

3

10

8. Пахтакор

8

3

10

9. Бунёдкор

7

2

9

10. Шўртан

7

3

9

11. Қизилқум

7

2

8

12. Олмалиқ

7

2

8

13. Сўғдиёна

7

2

7

14. Обод

7

1

6

15. Нефтчи

7

1

5

16. Металлург

6

1

4

Олий лига-2017

03/05 "Бунёдкор" – "Металлург"

04/05 "Навбаҳор" "Локомотив"

06/05 "Насаф" "Нефтчи"

06/05 "Бухоро" – "Шўртан"

06/05 "Қўқон-1912" – "Пахтакор"

06/05 "Обод" – "Қизилқум"

06/05 "Олмалиқ" – "Динамо"

06/05 "Сўғдиёна" – "Машъал"

Мактублар почтаси

Мактублар почтасидан фойдаланиш учун сайтга киринг ёки регистрациядан ўтинг!

Авторизация

FAQ

ПАНЕЛЬ
ПАНЕЛЬ